Линклар

logo-print

Пхеньян Сеул билан сўзлашувлар олиб боради


Жанубий ва Шимолий Корея денгиз қўшинларининг ўтган ҳафта бир-бирига қарата замбараклардан ўт очишига қарамай, икки давлат делегациялари душанба куни ўзаро иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Жанубий Корея расмийларига кўра, расмий Пхеньян икки давлат делегацияларининг Шимолий Кореянинг Кэсон шаҳрида учрашиш тўғрисидаги режасини тасдиқлаган.

Учрашувда чегара ҳудудда ташкил қилинган қўшма саноат комплексини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Айтилишича, томонларнинг ушбу масала юзасидан 21 январ куни олиб борган сўзлашувлари натижасиз якунланган.

Айни пайтда Жанубий Кореянинг Ёнхап агентлигига кўра, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун яқин кунлар ичида ўзининг икки махсус вакилини Шимолий Кореяга юборади. Бу ерда БМТ вакиллари Шимолий Кореяга инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни қайта тиклаш ҳамда мамлакат ядровий дастури билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишни режалаганлар.

XS
SM
MD
LG