Линклар

Карзай жангариларга хитоб қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Толибон жангариларини зўравонликлардан воз кечиб, Афғонистон қонунларини тан олишга чақирди.

- Афғон ҳукумати мамлакатга тинчлик ва осойишталик олиб келиш йўлида барча имкониятларни ишга солмоқда, дея қўшимча қилди Афғонистон раҳбари.

Ҳамид Карзайнинг ушбу чақириғи Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда бўлиб ўтган йирик халқаро анжуман ортидан янгради.

Мазкур анжуманда Ғарб давлатлари Толибон жангариларини зўравонликлардан воз кечишга кўндириш ва уларнинг жамиятга қўшилишига кўмаклашиш борасида дастур ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Бугун Кобулда матбуот анжумани ўтказган Ҳамид Карзай зўравонликлардан воз кечиб, тинч ҳаётга қайтиш чақириқлари Ал-Қоида жангариларига тааллуқли эмаслигини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG