Линклар

logo-print

Ҳакимуллоҳ Масъуд ўлдирилгани эълон қилинди


Покистон давлат телевидениеси мамлакатдаги Толибон ҳаракати етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд ўлими тўғрисида хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Толибон етакчиси жорий ой бошида АҚШ учқичлари томонидан берилган зарбалар чоғида олган тан жароҳатидан нобуд бўлган.

Айни пайтда ушбу хабарни мустақил манбалар тасдиқлаганича йўқ. Толибон вакиллари эса Масъуд ўлимини кескин рад этдилар.

Ҳакимуллоҳ Маъсуд етакчилигидаги толиблар сўнгги ойлар давомида Покистонда амалга оширилган бир нечта қўпорувчилик амалиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG