Линклар

logo-print

Пекин Вашингтон қароридан ҳамон норози


Хитой АҚШнинг Тайванга қурол-аслаҳа сотиш тўғрисидаги қарорини қескин танқид қилишда давом этмоқда.

Синхуа ахборот агентлиги Хитой ташқи ишлар вазири Янг Ечининг "АҚШ Хитой миллий хавфсизлиги ҳамда тинчлик йўли билан бирлашиш борасида қилинаётган урунишларга жиддий путур етказди", деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Хитой ташқи ишлар вазирига кўра, АҚШ ва Хитой қурол-аслаҳа сотиш масаласида бир неча бор сўзлашувлар олиб борган, бироқ Вашингтон Пекиннинг қурол сотишни тўхтатишга оид талабларини рад қилган.

Бундан бир кун аввал Хитой АҚШ режаларига норозилик тариқасида амалга оширилаётган ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишини ҳам эълон қилди.

Жума куни президент Барак Обама маъмурияти Вашингтон Тайванга 60 та “Black Hawk” русумидаги жанговар вертолёт ва юздан зиёд “Patriot” ракета комплекси етказиб беришни режалаётганини эълон қилган эди.

Ушбу шартнома қиймати 6 миллиард 400 миллион доллар атрофида экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG