Линклар

Рус ширкати Ироқ нефт конини ўзлаштиради


Россиянинг Lukoil ва Норвегиянинг Statoil ASA ширкатлари Ироқдаги энг йирик нефт конларидан бирини ўзлаштириш борасида шартномани қўлга киритди.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг хабар қилишича, мазкур шартнома 20 йилга мўлжалланган бўлиб, Lukoil бошчилигидаги гуруҳ Ғарбий Қурна нефт конини ўзлаштиради.

Ғарбий Қурна нефт конида 12.88 миллиард баррел нефт заҳираси борлиги тахмин қилинади.

Ўтган Ироқ ҳукумати мамлакатдаги бир нечта нефт конларини кимошди савосига қўйган эди.
XS
SM
MD
LG