Линклар

Эронда мухолифатчилар устидан маҳкама бошланди


Эронда мухолифатнинг 16 нафар вакили маҳкамага тортилди.

Хабарларга кўра, мухолифатчилардан беш нафарига жиддий айбловлар, жумладан, ислом динига қарши адоват қўзғаганлик айби қўйилмоқда.

Қолган мухолифатчилар эса Эрон хавфсизлигига путур етказиш ва давлат тўнтариши амалга оширишга уринишда айбланмоқдалар.

Хабарларга кўра, мухолифатчилар июн ойидаги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган.

Айни пайтда Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси мухолифат тарафдорларини 1979 йилги ислом инқилоби хотирланадиган 11 феврал куни норозилик намойиши ўтказиш оқибатларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG