Линклар

logo-print

Хайрулла Ҳамидов яқинлари билан учрашди


Таниқли футбол шарҳловчиси¸ диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидов ҳибсга олинганидан бир ҳафта ўтиб яқинлари билан учрашди.

Ҳамидовни ҳибсхонага бориб кўрган рафиқасининг Би-Би-Сига айтишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши ва "ҳаммаси яхшилик билан тугашига" умид қилмоқда.

Учрашувда Ҳамидов тергов жараёнида ўзига нисбатан руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилмаганини айтиб, ҳибсхона шароитидан шикоят қилмаган.

Хайрулло Ҳамидов 21 январ куни қўлга олинганидан бери Тошкент вилоят Ички Ишлар бошқармаси ҳибсхонасида сақланмоқда.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 216-моддаси¸ яъни, ноқонуний диний ташкилот тузганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG