Линклар

Давос шаҳрида Жаҳон иқтисодий форуми тугади


Дунё раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, йирик тадбиркорлар ва сиёсатчилар иштирок этган беш кунлик анжуманда муҳокама қилинган асосий масалалардан бири банк соҳаси фаолиятини мувофиқлаштириш масаласи бўлди.

Аммо анжуман иштирокчилари молия тизимида янги инқироз юз беришининг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўриш хусусида бир хил фикрга кела олмади.

Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ бу йилги анжуманда АҚШ ва Россиянинг юқори лавозимли расмийлари қатнашмади.

Соғлиги ёмонлиги сабабли Бразилия президенти анжуманга келмади.

Германия Ташқи ишлар вазири, Покистон Бош вазири ва Афғонистон президенти анжуман бошланишига оз вақт қолганда йиғилишга қатнашмаслигини билдирди.

Аммо Давос анжуманида Хитой ва Ҳиндистондан юқори лавозимли расмийлар қатнашди.
XS
SM
MD
LG