Линклар

АҚШда давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинади


АҚШ президенти Барак Обама 1 феврал куни ўз маъмуриятининг 2011 йилга мўлжалланган давлат бюджетини тақдим қилади.

Рейтер ахборот агентлигининг Конгрессдаги манбага асосланиб билдиришича, Оқ Уй 30 сентябрда бошланадиган янги молия йилида бюджет камомади рекорд даражада, яъни, 1,6 триллион доллар бўлишини башорат қилган.

Катта сарф-харажатлар учун Республикачилар партияси аъзолари томонидан танқид қилинган Обама ўтган ҳафта Конгресснинг ялпи мажлисида қилган маърузасида мамлакатни молиявий инқироздан олиб чиқишини айтган.
XS
SM
MD
LG