Линклар

Тожикистонда биометрик паспорт бера бошладилар


Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази тарқатган маълумотга кўра, 1 февралдан эътиборан республикада фуқароларга биометрик паспорт бериш бошланади.

Янги нусхадаги паспорт Халқаро ташкилотларнинг молиявий ёрдамида тайёрланган. Биометрик паспорт ичига махсус микрочип жойлаштирилган. Микрочип ичига эса фуқаронинг бармоқ излари, кўз тўр пардаси тасвири ва овози ёзуви ҳам киритилган. Шунингдек, паспортда фуқаронинг икки ўлчамли фотосурати, исм-фамилияси, фуқаролиги, туғилган йили, паспорт рақами ва амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Аҳолининг фуқаролик ҳужжати босқичма-босқич биометрик паспортга алмаштирилиши кўзда тутилган. Жорий йилда хизмат сафари билан чет элга кетаётган давлат идоралари ходимлари ва фуқароларга биометрик паспорт берилади.

Паспорт олиш учун 16 ёшдан ошган тожикистонликлар 330 сомоний (тақрибан 75 АҚШ доллари –таҳр.), балоғат ёшига етмаганлар эса 25 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлаши белгиланган.
XS
SM
MD
LG