Линклар

Москва милицияси россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат ҳаракатлари фаолларининг мамлакат Конституциясини ҳимоя қилиш бўйича рухсат этилмаган акцияси иштирокларини тарқатиб юборди.

31 январ куни кеч соат 6 ларда Россия пойтахтининг Триумфал майдонида одам йиғилган ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамияти фаоллари ва оддий фуқаролар мамлакатда Конституциянинг 31-моддаси - эркин йиғилишлар ўтказишни таъминлашни талаб қилганлар. Озодликнинг рус шўъбаси хабар қилишича, бу пайтда майдонда милиция ходимлари ва ички ишлар қўшини аскарлари жуда кўп бўлган.
Соат 18 га яқин милициянинг махсус топшириқлар бажарувчи отряди темир тўсиқларни силжитиб, метрога кириш йўлагини торайтира бошлаган, натижада тиқилинч юзага келган. Айни пайтда милиционерлар йиғилганларга “фуқароларнинг ўтишига ҳалақит бермаслик”ни сўраганлар.

Аснода майдонда бу пайтда юзлаб одамлар йиғилган, улар орасида кўплаб журналистлар ҳам бор эди. Бир пайт милиция ходимлари темир тўсиқлар билан йиғилганларни ўраб олиб, эркагу аёлни ушлаб кета бошлаганлар. Нарироқда турган ойналари панжарали уч автобус бир зумда тўлган.

Кейинроқ қўлга олинганлар орасида “Солидарность” ҳаракати Борис Немцов, ҳуқуқ ҳимоячилари Лев Пономарев ва Олег Орловлар борлиги маълум бўлди. Озодлик мухбирининг хабар қилишича, милиционерлар камида юз кишини қўлга олганлар.

Айни пайтда якшанба куни фаоллар Россиянинг бошқа шаҳарларида, жумладан, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Иркутск ва Владивостокда Конституция ҳимояси учун акция ўтказишга муваффақ бўлганлар.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат ҳаракатлари фаоллари Россия пойтахтида ҳам бу каби акцияларни ўтказиш уринишларида давом этишларини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG