Линклар

Ўзбекистонда исëн ўчоқларини яратишдан ким манфаатдор?

  • Абдулла Искандар

Айрим кузатувчилар¸ўзбеклар сабр косасининг таги тешик¸ у ҳеч қачон тўлмайди¸ деган тушкун фикрдалар.

Айрим кузатувчилар¸ўзбеклар сабр косасининг таги тешик¸ у ҳеч қачон тўлмайди¸ деган тушкун фикрдалар.

Kейинги икки ой ичида Ўзбекистон деб аталган потенциал вулқон тоғида янги исëн ўчоқлари яралгандек. Амир Темур хиëбонидаги чинорларнинг кесилиши¸ рус черковининг бузилиши¸ рус солдатига қўйилган ҳайкалнинг олиб ташланиши Ўзбекистондаги русийзабон аҳоли орасида ҳам норозилик уйғотди. Фототасвирчи Умида Аҳмедованинг ўзбек халқига туҳмат ва ҳақоратда айбланиши бу норозилик заминига ўғит сепгандай бўлди. Мусулмон даъватчиси Хайрулла Ҳамидовнинг қамоққа олиниши Каримовни жума ваъзларида дуо қилаëтган қори акалар ва уларнинг муридлари¸ яъни мўътадил мусулмонлар орасида норозилик шабадасини эстирди.

Кейинги икки ой ичида Ўзбекистонда юз берган сиëсий жараëнларни таҳлил қилишга бағишланган бугунги давра суҳбатимизда Тошкентдан мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов¸ Германиядан “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти раҳбари Нурулло Мақсудов¸ Тошкентдан туширган фотолари учун маҳкамага тортилаëтган кинооператор Умида Аҳмедова ва “Мемориал”нинг Ўзбекистондаги фаоли Мўътабар Аҳмедова иштирок этади.

Kейинги икки ой ичида Ўзбекистон деб аталган потенциал вулқон тоғида янги исëн ўчоқлари яралганини эслатиб қўймоқчиман. Амир Темур хиëбонидаги чинорларнинг кесилиши¸ рус черковининг бузилиши¸ рус солдатига қўйилган ҳайкалнинг олиб ташланиши Ўзбекистондаги русийзабон аҳоли орасида ҳам норозилик уйғотди. Фототасвирчи Умида Аҳмедованинг ўзбек халқига туҳмат ва ҳақоратда айбланиши бу норозилик заминига ўғит сепгандай бўлди. Биламизки¸ русийзабон аҳоли кейинги 20 йил давомида Каримов сиëсатини қўллаб келaëтган қатлам эди. Бунинг баробарида мусулмон даъватчиси Хайрулла Ҳамидовнинг қамоққа олиниши Каримовни жума ваъзларида дуо қилаëтган қори акалар ва уларнинг муридлари¸ яъни мўътадил мусулмонлар орасида норозилик шабадасини эстирди. Бирор нарса ҳақида фикр билдирилар экан “Бундан ким манфаатдор?” деган савол ўртага чиқади.

Хўш¸ Ўзбекистонда янгидан янги исëн ўчоқлари пайдо бўлишидан ким манфаатдор?

Бу савол жавобига ўтишдан олдин айрим оддий ўзбекистонлилар фикрларига қулоқ берсак.

- Ҳозир Ислом Каримов нима иш қилса ҳам фақат “Отахон¸ сиз тўғри иш қилаяпсиз” деб яшаш керак. Шундай деб яшашга тўғри келаяпти¸ холос. Нотўғри гап гапириб қўйсангиз ҳам қамаб қўйишади. Мана Умида опа қилган ишлар. Шунча яхши ишлар қилиб келаëтган пайтда энди “Ўзбекларни ëмонлаяпсан¸ қоралаяпсан” деб ишини судга берибди. Ҳалиги журналистни қаранг. Яхши сўзларни айтаяпти¸ эл унинг гапини эшитаяпти¸ яхши йўлга бошлаяптида¸ уни олиб бориб қамаб қўйди. Ўзбекистоннинг ишига умуман аралашиб бўлмай қолди. Ўриснинг юртига келиб яшашга тўғри келаяпти. Ҳозир қамалмаган колхозчилар ва чопони йиртиқ одамлар қолди¸ холос. Катталар¸ ақллилар¸ журналистлар қамалиб бўлгандан кейин бизнинг президентимиз колхозчиларни қамашни бошлайди.

- Мен ўқиб шокка тушиб қолдим. Жинни бўлиб қолдим. Ўзи кўнглимга келиб юрувди. “Эй Оллоҳ¸ ишқилиб шу болани қамамасада” деб турган эдим. Мана охири қамаб юборди. Жуда алам қилиб кетаяпти. Қўлим ишга бормаяпти тўғриси.

Хўш¸ Ўзбекистонда янгидан янги исëн ўчоқлари пайдо бўлишидан ким манфаатдор?

Марҳамат Абдураҳмон¸ сиз бошлаб берсангиз.

Абдураҳмон Ташанов: Биз мустақил бўлганимизда¸ авторитар сиëсат ўрнатилаëтган пайтдаëқ ҳозирги сиëсатнинг базалари¸ фундаментлари қурилган. Тарихдан биз биламиз ҳеч ким тахтга ëки давлат бошлиқлигига ëмон ният билан келмайди. Лекин унинг йўли нотўғри бўлгандан кейин давлатчилик секин-секин иммунитетларини йўқотиб боради. Яъни адолатга¸ ҳаққа бўлган иммунитетларини йўқотиб боради. Ҳозир Ўзбекистондаги чала диктатуранинг ривожланиш динамикасига назар ташлайдиган бўлсак¸ мана сиз ҳозир вулқон¸ исëн ўчоқлари каби турли иборалар билан айтаяпсиз¸ бу адолат ва адолатга қарши курашаëтган ҳукуматнинг ўртасидаги зиддиятнинг маҳсули. Бу секин-секин ривожланиб келаяпти. Фақат кейинги ойларда ўша жараëнлар тезлашиб натижа ҳосил қилаëтган бўлиши ва бу кўзга ташланаëтган бўлиши мумкин. Шу нуқтаи-назардан мен буни нисбийроқ деб ўйлайман. Чунки бу нарса 20 йилдан бери давом этиб келаяпти ва бундан кейин бу нарса кучаяди. Бунақанги ноҳақликлар арифметик¸ геометрик прогрессия шаклида тез ўсиб боради деб ўйлайман.

Озодлик: Юқорида эшитганимиз иккита овознинг ўзиëқ вазият анча жиддийлигидан далолат. Чунки олдин “Худога шукур” деган овозларни кўп эшитардик. Кейинги воқеалар вазиятни анча тезлаштирган кўринади. Адолатсизлик юз берса¸ унинг оқибати ўлароқ норозилик келиб чиқади. Мана шундай нарсани биз фототасвирчи Умида Аҳмедова тақдирида кўрдик. Гўзал манзарларни¸ ўзбек урф-одатларини расмга олиб¸ китоблар¸ филмлар қилиб юрган Умида Аҳмедова ўзбек халқига туҳмат қилганликда айбланмоқда. Умидахон¸ энди сиздан эшитсак. Сиз ҳозирги вазиятдан нима учун норозисиз?

Умида Аҳмедова: Биласизми мен ҳозир гарангман. Ҳеч нарсани тушуна олмаяпман. Мен ë сиëсатдан узоқ одам бўлганим учун шундай бўлаяптими. Мен экономика¸ ижтимоий нарсаларга чуқур ëндашмаганман. Фақат ўз севган халқимни расмга олганман. Мен ҳозир гарангман. Мана юқорида сиз хиëбондаги чинорларнинг бузилиши¸ рус черковининг бузлишини айтиб ўтдингиз. Биласизми¸ бундан менинг гаранглигимга яна гаранглик қўшилиб қолди. Ҳозир нима бўлаëтганини билмаяпман.

Биринчидан¸ Ўзбекистон телевидение ва радиоларида фотография бу санъат деб келиб¸ томдан тараша тушгандай¸ худди бугун биринчи марта кўраëтгандай бирданига халқ биладиган расмларимни “туҳмат” деб қолиши менга жуда ғалати.

Иккинчидан¸ хиëбондаги чинорлар тўғрисида. Матбуот корпусига ўтиб кетаëтган пайтимда чинорлар тагидаги “Давлат томонидан қўриқланади” деган сўзларни ўқиб ҳар доим фахрланардим. Мен Тошкентда туғилиб ўсган одам эмасман. Лекин шу ерда туғилиб ўсган одамларнинг кайфиятига қараб қўрқиб кетдим. Шу кунгача рус тилида гапирадиган одамлар бизнинг сиëсатда¸ Ўзбекистонда бўлаëтган воқеаларга нейтрал қараб келганда. “Худога шукур” деб юрарди. Кўпчилиги кетиб қолди. Кетмагани “Бизнинг ватанимиз бу. Шунисига шукур” деб келган. Мен 1-номерли автобусда ўтиб кетаëтганимда муштини тугиб¸ тишини ғижирлатган, aстойдил жаҳли чиқиб¸ кўзи чақнаб кетаëтган ўрисларни кўрдим.

Озодлик: Айтиб ўтишимиз лозимки¸ Тошкентдаги русийзабон аҳоли 2005 йил Андижонда халқ қирилганида нейтрал турди. Чинорлар қирилгани даҳшатлидир¸ аммо одамлар қирилгани ундан даҳшатлироқ. Андижон воқеалари тагида ҳам ижтимоий адолатсизлик ëтганини кўрамиз. Иши ўнгидан келиб турган қурувчи¸ қандолатпаз 23 нафар тадбиркор қамаб қўйилди. Уларнинг қамалиши ва адолатсизлик ўз навбатида норозиликни келтириб чиқарди. Қолган маълумотларни тарихдан биламиз. Тарих улуғ мураббий. Ҳозир билан суҳбатда “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг раҳбари Нурулло ака Мақсудов.

Нурулло Мақсудов: Мустақиллик берилгандан кейин¸ раҳбарлар ўзимизники бўлгандан кейин халқ ўзига яраша орзу-умидлар билан яшаган ва ўша орзу-ниятларимизга етамиз деб ният қилган эди. Ислом Каримов президентликни бошлаганидан бошлаб энг аввало халқнинг ичидан чиқаëтган қайси соҳада бўлишидан қатъий назар халқпарвар¸ давлатнинг ҳақиқий манфаатини кўзлайдиган¸ халқнинг фаровон яшашини хоҳлаган¸ ўзгаларнинг ғамини озгина бўлса ҳам ўзининг ғами деб билган¸ озгина бўлса ҳам ëрдам беришни хоҳлаган одамларни ўзининг душмани деб билиб¸ буларни аста-секин йўқ қила бошлади. Ҳозирги раҳбарнинг ўзини ҳам ҳурмат қилишмайди¸ ўзини ўзи танимайдиган инсон экан бу. Ишхоналар очилса¸ кўпайтирилса¸ ҳаммаси доимий иш билан таъминланса¸ халқ албатта раҳбарларнинг ҳурматини жойига қўяди. Ўзини ўзи эплаган халқ энг тўқ халқ¸ энг озод халқ ҳисобланади. Чинорларнинг кесилиши¸ рус черковининг бузилиши¸ ўзимизнинг ëш журналист Хайрулла Ҳамидовнинг қамалиши одамларни янада бошқарувга қарши қилаяпти. Ëки тепадагилар ўзлари тушунмаган ҳолда шу ҳолатга олиб келиб қўяяпти¸ ëки қанақадир кучлар ўша бошқарувга халқни қарши қўзғатишга чора-тадбирлар кўраяпти. Мана чинорлар. Қанча йиллар олдин экилган бу чинорлар. Балки бу дарахтлар раҳбарларнинг дадалари¸ оппоқ дадаларидан олдин ҳам экилгандир. Буларнинг меҳнати сингмаганда. Бемалол кесиб ўрнига бошқасини...

Озодлик: Нурулло ака¸ кечирасиз. Сизлар мана 23 нафар тадбиркор эдингизлар. Уларнинг асосий қисми қамалди. Лекин дарров исëн майдонига чиқмадингизларку. Қандайдир этап бўлди. Пичоқ суякка бориб қадалгунча¸ қандайдир масофа босиб ўтилди. Қандай бўлди мана шу жараëн?

Нурулло Мақсудов: Тўғри¸ 23 нафар тадбиркорнинг ноҳақдан суд қилиниши дарров ўз ўзидан келиб чиққани йўқ. Биз ҳақиқатан ишхоналар очдик¸ қўлимиздан келганча ўзимизни ҳам иш билан таъминладик ва қўни-қўшни¸ маҳалла-кўй дегандай ўзга ишсизларни ишга қабул қилиб¸ яъни завод ва фабрикаларнинг ташландиқ бўлиб ëтган цехларини арендага олиб¸ у ерларни ремонт қилиб¸ халқимизнинг кунлик эҳтиëжига зарур бўлган товарларни¸ маҳсулотларни ишлаб чиқарганмиз. Шу нарсаларни кўра олмасдан ҳар хил айблар билан иложи борича бизни тўсишликка ҳаракат қилган. Молия назорат идоралари томонидан текширувлар қўйган. Текшириб ҳеч қанақа нотўғри нарса топа олмагандан кейин диний статялар қўйиб¸ ëшларимизни олиб кириб кетиб¸ шу йўсинда 23 нафар тадбиркорнинг суди бўлган.

Озодлик: Ундан кейин мана 13 май куни майдонга чиқдингизлар. Ўқ узилди¸ қирғин бўлди. Ундан кейин сиëсий ташкилот тузилди. 23 нафар тадбиркор тадбиркорликни бошлаган пайтда бир кун келиб бунақа ташкилот тузамиз деб ўйламаган бўлса керак. Мана ҳозир биз билан алоқада Мўтабар опа Аҳмедова ҳам бор. Тўғрисини айтиш керак ҳозир масжидлар совет даврига қараганда кўп. Масжидлар Ҳайит¸ Жума намозларида одамлар билан тўла. Уларнинг ҳаммаси ҳам норози эмас. Аммо кейинги пайтларда Хайрулла Ҳамидовнинг қамоққа олиниши боис норози бўлмаган қисми ҳам ўз ташвишларини изҳор қилаяпти. Бизга жуда кўп хатлар келаяпти¸ телефон қўнғироқлари бўлаяпти. Мўътабар опа¸ янги исëн ўчоқларини яратишдан ким манфаатдор?

Мўътабар Аҳмедова: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ. Бу ерда мен норозилик потенциали деган сўзга¸ Абдураҳмоннинг сўзига қўшиламан¸ бу сўзни нисбий олиш керак. Чунки халқимиздаги лоқайдлик ҳали ҳам жуда кучли. Ҳақиқатан ҳам жуда кўп қисми норозилигини билдираяпти¸ аммо бу жуда-жуда яширин равишда. Сизларда кетаëтган бу норозиликларда¸ битта нарсани эсдан чиқарманг¸ аноним номлар билан кетишади. Ана шунинг ўзи бизда қўрқоқлик жуда кучли эканлигини айтиб турибди. Одамларнинг масжидларга бориши ҳам нисбий. Совет даврининг охирги йилларидаги масжидга бориш деярли йўқ. Борганлари ҳам намозларни тезгина¸ нари-бери ўқиб чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Улар қанақадир “Сен менга тегма¸ мен сенга тегмайман” қабилида¸ шунчаки қалбида¸ амалда йўқ. масжидга қалбида бор мусулмончилик билан кириб чиқади. Оллоҳга албатта сиғинади. Шу билан бирга қўрқоқликнинг ўзи айтиб турадики¸ бу Оллоҳ билан бирга яна кимгадир сиғинади. Ширкка кетиб қолганини ўзи билмайди. Чунки бизнинг халқимиз исломнинг туб маъносини тушунмайди.

Озодлик: Мўътабар опа¸ Хайрулла Ҳамидовнинг қамоққа олинишини ҳеч ким ҳеч қандай ўлчов билан изоҳлай олмаяпти. Ҳукумат изн берган бўлса¸ радиода гапирган бўлса. нима учун уни қамоққа олишди?

Мўътабар Аҳмедова: Энг асосий муаммо ҳам шу ерда. Нимага қамоққа олинди бу? Биз Хайрулла Ҳамидовнинг қамоққа олиниш сабаби сифатида “Холислик сари” рукни остида Наврўз радиосида берилган диний-маърифий эшиттиришига урғу берамиз. Мен ҳам урғу бераман бунга. Биласизми¸ Хайрулла шунақанги чиройли¸ шунақанги ҳалимлик билан¸ шунақанги адолат билан “Холислик сари”ни олиб борардики¸ бу ерда на ҳукуматга¸ на сиëсатга тааллуқли ҳеч нарса йўқ. Ҳозир ҳеч ким нима деб жавоб беришни билмайди. Нимага Каримов ва унинг ҳукумати одамлардан шунчалик қўрқади? Бу нарсани бизнинг халқимиз ҳали ҳам тушунгани йўқ. Каримов 1989 йил июн ойида давлат тепадига келганда¸ шу йили 4 ноябрда Паркент¸ Оққўрғон¸ Бўкада одамларни оттирди. Тинч аҳолини оттирди. Шунинг ўзида унинг кимлигини аниқ бўлган. Лекин халқимиз тушунмади. Ҳатто ўша пайтда бизнинг мухолифатимиз саналмиш¸ мухолифат эмас халқ кўтариб чиққан Бирлик ҳаракати раҳбарлари тушунишни ҳам хоҳлашмас эди. Ана шунинг ўзида Каримовнинг кимлиги кўрсатилган эди. Каримов нафақат ўзбек халқини вужуд-вужуди билан инсонни ëмон кўрадиган кимса. Каримов фикрида тарих деган нарса ўзбек халқининг зеҳниятидан умуман ўчиб кетиши керак. Келажак авлоднинг зеҳниятида фақат Каримов ва унинг оиласи қолиши керак. Бошқа нарса қолиши керак эмас. Ҳатто ўзининг атрофидаги одамларнинг ҳам номи қолиши керак эмас. Ана шунинг учун у бор кучи билан курашади.

Абдураҳмон Ташанов: Менимча¸ бу ерда юқорироқдан келишга тўғри келади. Ўзбекистон ҳукумати ўзи бошидан диндорларга ўзгача қарашини мисол сифатида келтирай. Нима учун Ўзбекистон ҳукумати диндорларга бунчалик ғайрикўз билан қарайди? Албатта ҳеч ким зулмлардан бебаҳра¸ мосуво қолаëтгани йўқ. Демак¸ Хайрулланинг қамалиш сабаблари ҳам мана шундан келиб чиқади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида¸ биз истаймизми йўқми бу аччиқ ҳақиқат¸ Ўзбекистонда муxолифат ўзининг позицияларини бой берди. Мамлакатга диндорлар реал оппозиция сифатида кириб келди ва биз буни 1992 йилда Наманганда Тоҳир Йўлдош воқеаси орқали¸ Каримовнинг ўша ердаги иштироки орқали биламиз. Авторитар раҳбар ўзининг амбицияларидан келиб чиқиб сиëсат юритади. Ўша пайтдаëқ ҳозирги ҳукумат раҳбари диндорларни реалний оппозиция сифатида кўрган ва шунга яраша ўзининг сиëсатини юритиб келаяпти. Сиëсат механизми бир марта ўрнатиб берилгандан кейин у ўз ўзидан ишлаб кетади. Мен бу ерда Франс Кафканинг “Жазо колонияси” асарини эслаган бўлардим.

Озодлик: Ўшани мен ҳам эсламоқчи эдим. Франс Кафка Прагада яшаган. Унинг “Жазо машинаси” деган китоби бор. Кафканинг ўш асарида машинанинг моҳияти шундаки¸ у ўзининг яратувчиларини ҳам еб қўяди.

Абдураҳмон Ташанов: Мен бир нарсани айтишим мумкин¸ мен жисмоний жиҳатданми ëки мавқе жиҳатданми ҳозирги подшоларимизни ўзлари яратган машина ейиш-емаслигини билмайман. Балки тарихдан бошқача ечим ҳам чиқар. Лекин ҳозир ўзининг аломатларини кўрсатиб бўлди. Яъни ҳозир авторитар раҳбар сифатида эътибор қозонди. Демократик давлатни бошқара олмаслигини намоëн қилди. Шу нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсак¸ машина бошидаëқ нотўғри қўйилган. Шунинг учун давлатчилик кундан кунга иммунитетларни йўқотиб боради. Умида Аҳмедованинг таъқиб қилинаëтгани ëки Хайрулланинг ҳибсга олинаëтганига шу нуқтаи-назардан қараш керак. Умуман авторитар сиëсатларда¸ коррупцияда мантиқ бўлмайди. У мантиқсизликка асосланган. У бешинчи бурчакни излашга ўхшайди. Бугун Хайруллани ҳибсга олган бўлса¸ эртага яна кимнидир ҳибсга олади. Масалан Абдулла Орипов¸ Эркин Воҳидов каби режимни қуришга ëрдам берган одамлар ҳозир тушкун аҳволда ўтирибди.

Озодлик: Улар Сенатга сайланмасдан чиқариб ташланди. Депутатлик мақоми берилмади уларга.

Абдураҳмон Ташанов: Менимча¸ мантиқан “Жазо колонияси” романидаги воқеалар юзага келади. Шунинг учун бу ерда вазиятга совуққонлик билан қараш керак.

Озодлик: Умида Аҳмедовага жиноий иш очилиши¸ Хайрулланинг ҳибсга олиниши кимнинг тегирмонига сув қуяди? Бундан ким манфаатдор?

Абдураҳмон Ташанов: Мен боя айтдим¸ давлатчилик адолат¸ ошкоралик¸ одамларнинг ҳуқуқи билан тирик. Унинг иммунитетлари шунақа. Агар жамият ëпиқ бўлса¸ иммунитетларини секин-секин йўқотиб боради. Коррупция даражаси кучайиб боради. Кейин худди “Жазо колонияси”да офицер машинасини тўхтата олмагани каби уни қурган одамлар ҳам тўхтата олмайди. Мен ҳукумат ҳозир коррупциянинг олдини олишга¸ Хайрулла асраб қолишга қодир эмас деб ўйлайман. Бугун кимдир келиб жамоатчлилик босимлари билан Хайрулла чиқиб кетадиган бўлса¸ эртага бошқа одам қамалиши мумкин. Ëки Умида Аҳмедовани ҳозир тазйиқлардан қутқариб уни қаҳрамонга айлантирсак¸ бошқа бир фотографни мана шунақа аҳволга туширишади. Шунинг учун касалликнинг сабаби жамиятда давлатчилик иммунитетларининг аллақачон йўқолганлигида деб ўйлайман.

Озодлик: Ҳар ҳолда диагноз аниқланди. Энди нима қилиш керак деган савол ўртага чиқади. Нурулло ака¸ мана “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотини туздингизлар. Мақсад нима? Ҳозир нима қилиш керак?

Нурулло Мақсудов: Мана бугунги кунгача ҳамма яхшиликка ҳаракат қилди¸ интилди. Лекин натижа яхши бўлиб чиқмаяпти. Шунинг учун халқимиздан қолган шундай гап борки¸ “Раҳбарнинг сиëсати омманинг урф-одати” дейилади. Яъни раҳбар қанақа сиëсат юргизса¸ у оммага аста-аста урф-одат бўлиб сингиб бораверади. Бугун ҳукумат тепасида турган президент ўзининг қарорини¸ ҳукмини¸ буйруғини берса¸ ҳаммалари ўшани бажо келтираяпти. Ҳеч ўйламасдан ҳар қандай қабиҳ¸ оғир ишларни қилиб туриб¸ шунинг учун ойлик олиб¸ болаларига едираяпти. Бировларни уриб ўлдириб онасига она деяпти¸ аëлини севгилим деяпти¸ фарзандларининг бошини силаяпти. Бугунги кунда мана шуанқа ëмон аҳволга тушиб қолинди. Шунинг учун ўзгариш керак¸ ҳаëт ўзгариши керак. Энди бўлди. Ўзгариш керак. Шунинг устида бош қотирайлик. Бугунги кундаги раҳбарни ўзгартириш керак.

Озодлик: Мўътабар опа¸ мана Нурулло ака “ўзгариш керак” деяпти. Нима ўзгариши керак? Сиз ҳам ўзгариш тарафдоримисиз?

Мўътабар Аҳмедова: Биласизми¸ ўзгариш учун нимани ўзгартиришимиз керак деган масала устида турибмиз. Каримовнинг ўзининг “Ҳеч бир нарса¸ ҳатто оддий бир боланинг ўйини ҳам менинг назаримдан қочмайди. Ҳеч нарса менинг назаримдан қочмайди. Фақат мен ҳар бир нарсани кўриб билиб туриб шунга буйруқ бераман” деган гапи бор. Бу 1997 йилда гапирилган гап. Ҳеч нарса¸ у қайси даражада бўлишидан қатъий назар¸ Каримовнинг эътиборидан четда қолмайди. Бу ердаги давлатчилик аллақачон йўқотилган. Каримов бошчилигида коррупциядан иборат¸ фақат ўзининг ҳамëнини ўйлайдиган бир ҳовуч ҳукумат аъзолари ўтирибди.

Озодлик: Мўътабар опа¸ диагнозни билиб бўлдик. Энди нима қилиш керак деган саволга жавоб излаяпмиз. Марҳамат Абдураҳмон.

Абдураҳмон Ташанов: Биз ҳозир вазиятни муҳокама қиладиган бўлсак¸ фақат муҳокама қилишимиз мумкин. Ҳазрат Навоий ўзининг жуда кўп асарларида “Киши олдинга кетиши учун биринчи навбатда ақли бўлиши керак. Иккинчи навбатда ғайрат ва учинчи навбатда некбинлик бўлиши керак” дейди. Некбинлик¸ яъни оптимизм. Одамларнинг ақли¸ ғайрати бўлсаю¸ тушкун кайфиятда бўлса¸ келажакка ишонмаса¸ ҳақнинг ҳақлигига¸ яхши кунлар келишига ишонмаса¸ уларнинг олдинга кетиши қийин. Шу нуқтаи-назардан биз аҳвол аянчли эканлигини яхши биламиз. Вазиятнинг ўнгланиши¸ умуман мамлакатга¸ минтақага демократиянинг ëйилиши¸ ҳақнинг қарор топиши фақат бизга боғлиқ эмас.

Мендан агар халқаро ташкилотлар сўрайдиган бўлса¸ биз демократик Ғарб билан¸ ривожланган мамлакатлар билан¸ биздан коррупция даражаси паст бўлган¸ биздан кўра анча илғор бўлган мамлакатлар билан сиëсий интеграцияларни йўлга қўйишимиз керак деб айтардим. Бизнинг Каримовимизни ëки бошқасини жазолаб беринг деб дод-вой қиладиган бўлсак¸ сўкиб бошқа қиладиган бўлсак¸ олға кетишимиз анча қийин бўлади. Биз яхши кўрамизми¸ ëмон кўрамизми мана шу раҳбарлар ҳозир тепада ўтирибди. Уларни йўқотиш қанчалик реал билмадим. Уларни яхши йўлга солиш¸ яхши йўлга киришга мажбурлаш механизмларини ўйлаб чиқишимиз керак.

Озодлик: Тарих супургиси¸ вақт деган тушунчалар бор. Тарихга қарасак уни юритадиган локомотивлар исëнлар¸ инқилоблар эканлигини кўрамиз. Сиз мана Навойидан мисол келтирдингиз. Мен физикадан¸ механикадан келтирмоқчиман. Бирор нарса олдинга интилиши учун у қисилиши керак. Пружина қисилади ва қандайдир ташқи механик аралашувдан кейин у отилиб кетади. Бугунги исëн ўчоқлари халқнинг сабр-косаси деган пружинани пастга итариб бормоқда. Қандайдир учқун чиқадими¸ бошқа бўладими бу пружина отилиб кетиши мумкин. Бунинг оқибатлари қандай бўлади?

Абдураҳмон Ташанов: Мен буни тескари механизм деб ўйлайман. Замонавий сиëсатда бунақа эмас. Менимча¸ халқ қанчалик камбағал бўлса¸ у шунчалик муте бўлади. Мутелик бу қулликка олиб келади. Қулларнинг кўтарилиши тарихда камдан кам бўлган ва ҳозирги замонда бунинг эҳтимоли жуда ҳам кам. Шунинг учун бу ерда либерализм йўлини танлаб илғор мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб¸ шоирона айтадиган бўлсак¸ диктаторларни демократия қучоғида бўғиб ўлдириш керак¸ деган фикрни ўртага ташламоқчи эдим. Менимча¸ исëн жуда ҳам нисбий ва ҳозирги замонда исëн ўзини оқламайди. Қолаверса¸ халқ шу қадар пастга тушиб кетганки¸ айниқса ўзбекларнинг сабр-косаси шу қадар каттаки¸ унинг таги ҳатто тешик бўлиши мумкин¸ ҳеч қачон тўлмайди. Тарихда ўзбеклар ҳақ учун исëн қилмаган.

Озодлик: Мана Нурулло ака биз билан алоқада. Андижонда сизнинг ҳамкасбларингиз¸ ҳамдардларингиз исëн қилиб чиқмадими?

Нурулло Мақсудов: Ўзбек халқининг ўзига яраша тарихи бор¸ ўзига яраша ўз ўрни бор¸ ўзига яраша босиб ўтган ҳаëти бор. Бизда олдин ҳам ўзбек диëрида қўзғолонлар бўлган. Мисол учун мана Дукчи эшон қўзғолони. У қўзғолонни тўғри тушуниб¸ тўғри биладиган одам бўлган. Ўзбек халқининг ичидан қанақадир миллатга қарши эмас¸ тоталитар¸ авторитар тузумга қарши чиқиш бўлган. Худди шунга ўхшаган нарсалар СССР даврида ҳам бўлган. Мана Тошкентда студентларнинг чиқишлари бўлган. Бошқа шаҳарларда ҳам чиқишлар бўлган. Шу билан бирга Андижонда тадбиркорларнинг чиқиши ҳам ўзининг ота-боболари босиб ўтган йўлларини ўрганиб¸ тарихни ўрганиб¸ ҳамма нарсани ҳамжиҳатлик билан¸ ҳамма нарсани маслаҳат қилиб қилишлик¸ ҳамма нарсани кўпчиликнинг овозига қўйишлик¸ бу нарсани нимадан ўрганганмиз деса¸ демократия деяпмиз. Тўғри ўзбек халқимиз ҳозир шунақа аҳволга тушиб қолди. Лекин ўзбек халқидай меҳнаткаш халқ ҳеч қаерда йўқ. Ўзбек халқи ҳаммага ўрнак бўла олади. Мен ишонаманки¸ ўзбек халқи бутун дунëга ҳали ўрнак бўлади. Мана аниқ-тиниқ фикрловчилар чиқаяпмизми¸ ҳаммамиз бирлашиб ўзимизнинг юртимизда ҳаëтни ўзгартиришга ҳаракат қилайлик. Шу билан бирга ўзбек диëрида бошқа халқлар билан бирга қандай ҳаëт тузишни кўрсатайлик.

Мўътабар Аҳмедова: Мен демократияни гапираëтган эдим¸ сиз мени бўлиб қўйдингиз. Нимадан бошлашимиз керак? Бизда ҳозир халқ лоқайд. Бизда шунақа кўтарилишлар илгари бўлганми ëкли йўқми деган саволни бердингиз. Масалан¸ мўғуллар истилосига қарши¸ Александр Македонский истилосига қарши чиққанлар ўзбек миллати бўлганку. Бошқа миллат келиб қилиб бермаганку бу курашларни. Мана чоризмга қарши бўлган Дукчи эшон қўзғолони. Ҳеч бўлмаса 1992 йилдаги студентларнинг кўтарилишини олайлик. Ëки совет даври тугашидан олдинги 1991 йилдаги Намангандаги мусулмонларнинг кўтарилиши. Абдураҳмон “Мухолифат ўз мавқеини йўқотди. Шунинг учун диндорлар кўтарилиб чиқди” деяпти. Йўқ. Диндорлар кўтарилгани йўқ. Диндорлар фақат адолатни талаб қилиб чиқди. Улар Каримовга қарши кўтарилгани йўқ. Буни эсингиздан чиқарманг. Абдураҳмон¸ мухолифат ютқазган бўлса¸ бу диндорларнинг айби эмас. Диндорлар ўзининг маънавиятини тиклаш¸ ўшани йўқотмаслик чуун кўтарилиб чиқди. У давлат тепасида ким ўтиришидан қатъий назар эди. Қачон қараса ëмон нарсага диндорлар тўғаноқ бўлади. Диндорлар ҳеч қачон ëмонликни истамаган. Мана ҳеч қанақа айбсиз Хайрулла ўтирибди. Қани ўзингиз айтинг¸ ким айбдор бунга? Диндорлар айбдор эмаску.

Озодлик: Кузатувчилар барча ҳисобот ва маърузаларида “Ўзбекистондаги ижтимоий-сиëсий муҳит айбдор” демоқда.

Мўътабар Аҳмедова: Ижтимоий-сиëсий муҳитни ким яратди¸ деган саволни қўйинглар. Бу ижтимоий-сиëсий муҳитни яратган айнан Каримов ҳукумати. Унинг 1989 йилда ҳокимиятга келганда Тошкент вилоятида бошлаган қатоллиги ҳалигача давом этиб келаяпти. Ҳеч ким унга қарши бормади. Фақат оғизда гап билан қолиб кетди. Биз гапиришга устамиз¸ аммо амал қилишга келганда ҳаммамиз ўзимизни олиб қочамиз.

Озодлик: Мўътабар опа¸ энди яхшиликдан умид қилайлик.

Мўътабар Аҳмедова: Умид қилинглар фақта зўрлик билан бўлса ҳам исëнни ўз ўрнида тиклаш. Бошқа йўл йўқ. Овора бўлманглар. Ривожланган давлатларга суянишимиз керак эмиш. Бу қанақа ахмоқгарчилик? Абдураҳмон¸ кечирасиз мени бу гапим учун. Сиз халқингизга суянаëтганингиз йўқ. Мана бу ерда ҳаммамиз оғиз кўпиртиришга устамиз. Оллоҳга суяниб туриб халқни кўтаринг. Халқни ўшанга ишонтиринг.

Озодлик: Ўксиз ўз киндигини ўзи кесади¸ деган мақол бор. Мўътабар опанинг гапларидан мен халқимизга суянайлик¸ деган фикрни тушуниб етдим. Менимча¸ бу фикрга Нурулло ака ҳам¸ Абдураҳмон ҳам қўшилса керак.

Абдураҳмон Ташанов: Майкл Андерсеннинг филмини кўрдим¸ ўқидим. Жуда ҳам яхши фикрлар ташланган. Афсуски¸ мустақиллик давридаги Каримов тузуми фундаментал бир нимани келтириб чиқарди. Яъни битта муқобил тузумни келтириб чиқарди. Ўша муқобил тузум ҳам Ўзбекистоннинг келажагига хавф солаяпти. Афсуски¸ шунақа. Агар бу тузум ағдарилиб¸ у тузум келадиган бўлса¸ бизнинг тараққиëтимиз яна ҳам орқага чўзилиб кетади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG