Линклар

Россия ва АҚШ музокараларни қайта бошлади


Россия ва АҚШ расмийларининг ядровий қуролларни қисқартиришга оид янги келишув юзасидан бугун Женевада музокараларни қайта бошлади.

Янги битим 5 декабр куни муддати тугаган СТАРТ-1 келишуви ўрнини босади. Ўтган ҳафта Россия президенти Димитрий Медведев келишув “95 фоизга тайёр” дея баëнот берган эди.

Медведев янги келишув истиқболи борасида некбин эканини таъкидлай туриб АҚШ нинг айрим Европа давлатларига ракета ҳужумларидан мудофаа тизими ўрнатиш режасининг битимга эришилиши йўлида тўсиқ бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

Медведев ва АҚШ президенти Барак Обама бу музокаралар масаласини ўтган ой иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган Копенҳаген саммити доирасида ўтказилган учрашувда ҳам муҳокама қилган, аммо якуний ечимга кела олмаган эди.

Ўтган йили июл ойида эса Обама ва Медведев янги битим ҳар икки томоннинг тегишли ядровий қуроллар бирлигини 1500 дан 1675 тага қадар, ядровий қурол ташувчи мосламалар сонини эса 500 дан 1 100 тага қадар қисқартиришини кўзда тутиши тўғрисида келишиб олган эди.
XS
SM
MD
LG