Линклар

Карзай Саудия Арабистонига боради


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мўътадил толиблар билан тинчлик музокаралари олдидан шу ҳафта Саудия Арабистонига сафар қилади.

Карзай матбуот котиби Сиамак Ҳеравий Франс-пресс агентлигига берган интервьюсида сафарнинг 2 феврал куни бошланиши ва қирол Абдуллоҳ билан музокараларнинг чоршанба кунга белгиланганини маълум қилди.

Ҳамид Карзай исломий толиб жанггарилари қуролини ташлашига эришиш учун анча вақтдан буён Саудия қироллигини бу гуруҳларга ўз таъсиридан фойдаланишга чақириб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Лондонда якунланган йирик халқаро анжуманда Карзай, Саудия қиролининг “тинчлик йўлида етакчилик қилиши ҳамда бу жараёнда иштирок этишига” умид билдирди.

Саудия Арабистони, Покистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Афғонистонда 1996-2001 йиллари иқтидорда бўлган толиблар ҳокимиятини тан олган ягона уч давлат бўлган эди.
XS
SM
MD
LG