Линклар

Бердимуҳамедов Париж сафарини бошлади


Мамлакат расмий ахборот воситалари хабарига кўра, уч кунлик сафари давомида Бердимуҳамедов Франция президенти Николя Саркози ва Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер билан сўзлашувлар ўтказади.

Туркманистон шу паллада Хитой, Россия ва Европа иттифоқи харидор бўлаётган бой табиий газ заҳираларига эга. Бердимуҳамедов эса, ўзидан аввалги авторитар Сапармурот Ниёзов режимидан фарқли равишда, бу манбаларни ўзлаштириш ва реализация қилиш йўлида хориж сармояси учун кенг йўл очишни ваъда қилган.

Аммо унинг танқидчилари бу борадаги ҳаракатларни хўжакўрсинга, дея баҳоламоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар, жумладан, Ҳюман Райтс Уотч ва Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Франция президентини кутилаётган музокаралар чоғида кўпроқ инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор қаратишга чақирди.
XS
SM
MD
LG