Линклар

logo-print

Карачидаги зўравонликда 17 киши ўлди


Покистоннинг тижорий пойтахти саналган Карачи шаҳрида давом этган уч кунлик сиёсий асосдаги зўравонликлар оқибатида 17 киши ўлди.

Бу ҳақда Карачи шаҳри полицияси раҳбари Васийм Аҳмаднинг маълум қилишича, зўравонликлар жума куни — Муттаҳида Қаюмий ҳаракати фаолларининг Миллий Авом партияси фаоллари билан тўқнашувларидан сўнг бошланган.

Бу гуруҳларнинг ҳар иккиси — Карачи шаҳрида таъсири кучли саналган Муттаҳида Қаюмий ҳаракати ва этник пуштунларнинг Милий Авом партияси президент Осиф Али Зардорий ташаббуси остида коалицияга бирлашган.

Қарийб 18 миллион аҳолси бўлган шаҳарда эса Покистон Марказий банки ҳамда асосий фонд биржалари жойлашган. Мамлакатнинг йирик саноат базалари ҳам шу шаҳарда.

Шунингдек, бу шаҳар АҚШ етакчилигидаги НАТО қўшинларининг Афғонистондаги амалиётларига ҳарбий ва ноҳарбий юкларни етказиб берувчи асосий транзит нуқтаси ҳамдир.
XS
SM
MD
LG