Линклар

logo-print

Россия ОМОНчилари президентга арз қилди


Россиядаги тартибсизликларни бостириш бўйича ОМОН — Милиция махсус отрядининг бир неча зобити ўз раҳбаридан шикоят қилиб, президентга арз қилди.

“Новое время” газетаси ОМОНчиларнинг 10 га яқин аъзоси имзо чеккан хат матнидан бир парчани чоп этди. Унда айтилишича, ОМОНчилар раҳбари қўл остидагилардан ҳар навбатчилик сўнггида камида уч одамни ҳибсга олишни талаб қилган.

Норози ОМОНчилар уларнинг батальони шу йўл билан “пул қилувчи структура”га айланганидан президентга шикоят қилган. Мазкур мурожаатда шу мақсадда махсус отряд зобитларининг фоҳишалар ва уларга иш берувчиларга оталиқ қилиш, тартибсизликлар келтириб чиқариш ва бизнес вакиллари орасига низо солиш каби воситалардан фойдаланишга мажбур этилгани баён қилинган.
XS
SM
MD
LG