Линклар

Рим папаси Буюк Британияга боради


Рима папаси Бенедикт XVI Буюк Британияга сафар қилиши ва британиялик католиклар унинг ташрифи арафасида тақвосини кучайтиришига умид билдирди.

Ҳозирча бу сафарнинг аниқ муддати ҳақида маълумот йўқ. Аммо, ҳар икки тараф — ҳам Ватикан, ҳам Лондон расмийлари Рим папасининг сафари шу йилнинг сентябр ойида амалга оширилишини айтмоқда.

Бенедикт XVI бу сафар режаси муносабати билан сўзлаган нутқида британиялик епископларни Католик черковига бирлашмоқчи бўлган англиканларни илиқ қаршилашга чақирди ва бундай ҳаракат ҳамма учун хайр келтиришини таъкидлади.

2009 йилда Ватикан католиклар мазҳабига бирлашмоқчи бўлган англиканлар учун енгиллик яратилганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG