Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:23

Дунё давлатлари БМТга ўз режасини тақдим қилди


Глобал иқлим исишининг олдини олиш учун 55 давлат атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтириш режасини БМТга тақдим этди.

Иқлим ўзгариши бўйича БМТ котибияти раҳбари Иво де Бор атмосферага чиқарилаётган зарарли газларнинг 78 фоизи ўз режасини тақдим этган ана шу 55 давлат ҳиссасига тўғри келишини айтди.

Дания пойтахти Копенгагенда ўтган халқаро анжуманда дунё давлатлари вакиллари зарарли газлар миқдорини камайтириш бўйича ўз режаларини 31 январга қадар БМТга тақдим этишга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG