Линклар

Швеция ва Полша тактик қуролларни қисқартиришга чақирди


Швеция ва Полша АҚШ ва Россиянинг тактик ядровий қуроллари Европага таҳдид эканини айтиб улар сонини қисқартиришга чақирди.
New York Times газетасининг ёзишича, Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт ва полшалик ҳамкасби Радослав Сикорский Болтиқ денгизи бўйидаги Калининград вилояти ва Россиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Кола ярим оролига ўрнатилган Россиянинг ядровий тактик ракеталари хавфли эканини алоҳида урғулаган.

Россия ва АҚШ кучли зарба берувчи ва катта ҳудудни вайрон қиладиган стратегик ядровий қуроллар сонини чеклашни назарда тутган янги келишув имзолаш бўйича музокара олиб бормоқда.

Аммо янги шартномада кичикроқ бўлган тактик ядровий қуроллар сонини чеклаш назарда тутилмаган.
XS
SM
MD
LG