Линклар

logo-print

АҚШ президенти Осиёга сафар қилади


АҚШ президенти Барак Обама март ойининг икинчи ярмида Индонезия ва Австралияга боради.

Оқ Уй матбуот вакили Роберт Гиббс ушбу сафар “хавфсизлик ва тараққиётни таъминлаш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йўлидаги уриниш” эканини айтди.

Обама болалик чоғида дунёдаги энг йирик мусулмон давлат ҳисобланган Индонезияда бир неча йил яшаган.

Осиёга сафари давомида Обама АҚШнинг Гуам ҳудудида тўхтаб оролдаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG