Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:05

Конгрессга янги давлат бюджети лойиҳаси тақдим этилди


АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга йўллаган 2011 йилги давлат бюджети лойиҳасида сарф-харажатлар 3,83 триллион долларни, камомад эса 1,56 триллион долларни ташкил этиши назарда тутилган.

Обама маъмурияти ишлаб чиққан режада ишсизлар сонини ҳозирги 10 фоиздан камайтириш ва бу жараёнда камомад ошиши кўзда тутилган.

- Камомаднинг салбий оқибатлари борлигини била туриб, исрофни била туриб, Америка халқининг машаққатли меҳнати эвазига йиғилган солиқ маблағини худди “Монополия ўйини”даги пул каби сарфлаш мумкин эмаслигини била туриб биз сарф-харажатни давом эттира олмаймиз, деди АҚШ президенти.

Мамлакатни иқтисодий бўҳрондан чиқариш учун ҳукумат бундай сарф-ҳаражатлар қила олмаслигини айтаётган Республикачилар Обаманинг режасини танқид қилмоқда.

Бунга жавобан Демократлар АҚШ дуч келаётган муаммолар собиқ президент Жорж Буш маъмурияти юритган сиёсат маҳсули эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG