Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:06

Ироқда ўнлаб одам худкуш ҳужум қурбони бўлди


Бағдод атрофидаги шиалар яшайдиган минтақада худкуш аёл ўзини портлатгани оқибатида диний маросимида қатнашиш учун кетаётган 54 нафар шиа зиёратчи нобуд бўлди, 106 нафари жароҳатланди.

Қурбон бўлганлар ва жароҳатланган орасида аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда.

Бир неча соат ўтиб пойтахт Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида 12 зиёратчи яраланди.

Ироқ хавфсизлик кучлари март ойига белгиланган сайлов арафасида зўравонликлар кучайиши мумкинлигидан хавотирда.

Айни пайтда АҚШнинг Ироқдаги элчиси Кристофер Хилл 7 март куни ўтказиладиган сайлов адолатли бўлиши кераклигини акс ҳолда сайловда мағлуб бўлган томонларнинг норозилиги янги ҳукумат тузишни ортга суриши мумкинлигини, ўз навбатида бу тартибсизликларга кенг йўл очиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG