Линклар

Ўзбекистон раҳбари Жанубий Кореяга боради


Ўзбекистон президенти матбуот хизматига асосланиб Uzmetronom мустақил интернет газетасининг маълум қилишича, Ислом Каримов президент Ли Мён Бакнинг таклифига кўра 10 – 12 феврал кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан боради.

Расмий маълумотга кўра, ташриф давомида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки томон учун муҳим бўлган минтақавий ва халқаро масалаларга алоқадор муаммолар муҳокама этилиши режаланган.

Музокаралар якунида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ислом Каримов жорий йил сентябрида Японияга ҳам боради.

Таҳлилчилар фикрича, иккала сафардан мақсад Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этишдан иборат.
XS
SM
MD
LG