Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:55

Мусавий намойишларини давом эттиришга чақирди


Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий ўз тарафдорларини қатағонларга қарамай норозилик намойишларини давом эттиришга чақирди.

Мухолифат веб саҳифаларидан бирида эълон этилган баёнотида Мусавий тинч намойишларни ўтказиш эронликларнинг ҳаққи эканини таъкидлаган.

Ҳозирда Эрон мухолфати Ислом инқилобининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб норозилик намойишларини ўтказишга тараддуд кўрмоқда.

1979 йилги Ислом инқилоби ҳақида гапирган Мусавий, орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам шоҳ даврини эслатувчи диктатура ва мустабидлик анъаналарининг мамлакатда ҳамон мавжудлигини таъкидлади.

Ўтган хафта Эронда президент сайловидан кейинги норозиликларга алоқадорликда айбланган икки мухолифат фаоли қатл этилган эди.

Айни пайтда Эронда президент сайловидан кейинги норозиликларда қатнашган яна 9 мухолифатчи қатл этилиши мумкин.

Ҳукумат уларни Эрондаги мавжуд исломий тузумни ағдаришга уринганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG