Линклар

logo-print

Америкалик маҳбуслар қийноқлардан шикоят қилди


Покистонда террор ҳужумларини режалаганликда гумонланиб маҳкамага тортилган беш нафар америкалик тергов пайти қийноққа солинганликлари ҳақда судга шикоят қилишди.

Судланувчиларнинг адвокати Холид Хвая қийноқ пайти электрошок воситасидан ҳам фойдаланилганини билдирди.

- Улар қўлга олинганларидан буён қийноққа солингани, хусусан бунинг электрошок воситасида қилинганини суд ҳайъатига айтишди. Шунингдек, уларга бу ҳақда журналистларга айтсангиз терингизни тириклайин шилиб оламиз деб пўписа ҳам қилишган, дейди Холид Хвая.

Вашингтон яқинидаги Виржиния штатидан бўлган ушбу беш америкалик Покистонга келишларидан сал вақт ўтиб, декабр ойида Пунжоб вилоятининг Сарғода шаҳрида ўтказилган рейд пайтида қўлга олинган эди.

Улар Покистондаги Толибон ҳаракати билан алоқада террор хуружларини амалга оширишни режалаганликда айбланмоқда. Аммо судланувчиларнинг бари бу айбловни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG