Линклар

"Concord" ҳалокати бўйича маҳкама бошланди


Бугун Францияда товушдан тез учадиган "Concord" учқичи ҳалокати бўйича маҳкама жараёни бошланди.

2000 йилнинг июл ойида Париж аэропортида қулаган "Concord" учқичи ҳалокати юзасидан АҚШнинг "Continental" авиаширкати ва беш шахс маҳкамага тортилмоқда.

Парижнинг "Charles de Gaulle" аэропортидан Америкага парвоз қилган учқич ҳавога кўтарилишидан бир неча дақиқа ўтиб қулаган, оқибатда учқич бортида бўлган 113 йўловчи ҳаётдан кўз юмган эди.

Ҳалокат юзасидан олиб борилган тергов хулосаларига кўра, "Concord" қулашига "Charles de Gaulle" аэропортининг учиш йўлагидан кўтарилган "Continental Airlines" учқичидан тушган металл парчаси сабаб бўлган.

Айтилишича, шу метал пар" Concord" учқичининг шинасини ёриб юборган, ундан сўнг учқич ёнилғи бакига урилиб, бакни тешган, ундан керосин тўкилган ва учқич аланга олган.

Бироқ "Continental Airlines" ширкати "Concord" учқичи ҳали учиш йўлагидаги металл парчасини босиб олишидан илгари аланга олгани ва учқичнинг парвозга яроқсиз эканини таъкидламоқда.

Франциянинг Париж яқинидаги Понтуаз шаҳрида ўтаётган маҳкаманинг тўрт ой давом этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG