Линклар

Эркин микрофон - "Ўзбек халқи қўрқоқ эмас!"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дейди "Қурултой" дастурида халқ шаънига айтилган айрим аччиқ сўзлардан нафсонияти оғриган ўзбекистонлик Комилжон исмлик йигит.

Мўътабар опага айтарларим бор...

Якшанба куни эфирга узатилган "Қурултой" дастурига муносабат билдирмоқчи эдим¸ дейди ўзини Комилжон деб таништирган Озодлик тингловчиси.

Озодлик: Ассалому алайкум.

Комилжон: Ваалайкум ассалом. Яхшимисизлар?

Озодлик: Худога шукур.

Комилжон: Гапираверайми?

Озодлик: Гапираверинг, микрофон сизга мунтазир.

Комилжон: Раҳмат. Кечаги "Қурултой" эшиттиришини эшитгандим. "Қурултой"да Мўътабар опа билан Германиядан яна биттаси қатнашдию. Шу эшиттиришда Мўътабар опа жиндай нотўғри гапларни гапириб юбордида. Бизнинг халқимизни диний билимсизликда¸ Исломни билмасликда¸ кейин ҳаммани қўрқоқ деб қўйишдида. Халқни қўрқоқ деяптида. Ëн-атрофидаги одамларни ëки ўзини эмас¸ халқни қўрқоқ деяпти. Халқ қўрқоқ экан. Мўътабар опа яхши гапларни гапирди. Кам бўлмасинлар. Лекин бир нарсага¸ қандай тушунтирсам бўлар экан Мўътабар опага¸ нима десам бўлади¸ Мўътабар опа¸ мени тўғри тушунинг. Сиз ўзбек халқини қўрқоқликда¸ диний билимсизликда айбладингиз кечаги "Қурултой" эшиттиришида. Халқ тепасидан бундай айб юклашга сизга ҳеч ким ҳуқуқ бермаса керак. Мўътабар опа¸ интервью бераëтганингизда ëки бир жойда гапираëтганингизда ўйланиброқ гапирсангиз. Халқнинг номига ëмон гапларни гапиришдан тийилишингизни сўрайман. Мўътабар опага гапим шу.

Озодлик: Исмингизни айтайликми?

Комилжон: Айтсангиз ҳам майли.

Озодлик: Нима исмингиз?

- Комилжон¸ дейди "Қурултой" дастурига муносабат билдирган илк суҳбатдошимиз.


Озодлик сал адашдиëв...


Навбатдаги суҳбатдошимиз халқаро мавзулардаги лавҳаларга қизиқишини айтади. Унга кўра ҳеч бир халқ ишғолчига "хуш келдинг"¸ демайди ва шу мазмунда гапирган Озодликнинг Кобулдаги мухбири бу суҳбатдошимиз эътирозига сабаб бўлган.

Озодлик: Яхшимисиз? Соғликларингиз яхшими? Ҳорманг.

- Раҳмат.

Озодлик: Қаердансиз?

- Тошлоқдан. Тинчмисизлар? Ҳали сизларга қўнғироқ қилган эдим. Сизлар “Афғон халқи Америка аскарларини маъқуллади” деган бир эшиттириш бердингизларку. Бу менинг ўзимнинг фикримда. Ҳамма жойда тўғри¸ жуда яхши гапираëтган эдингизлар. Қанақа қилиб одамлар рози бўлади чет элнинг аскари тупроғида юрса. Ўшанга бир қўнғироқ қилай деган эдим. Ҳамма жойда тўғри гапириб келиб озгина адашдингизларда. Мен ўзимга қиëслайманда. Тошкентда бошқа аскар юрсаю¸ мен уни маъқулласам¸ дейди Тошлоқдан сим қоққан бу суҳбатдош.


Ғиждувонда ҳамма ҳам кабоб еяëтгани йўқ....

Ғиждувондан телефон қилган акамиз олий маълумоти билан ишсиз юрганини айтади.

- Хўжаев Тошпўлатман. Бухоро вилояти¸ Ғиждувон тумани бўйича инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган вакилларингизми¸ ходимларингизми йўқми? Мен 13 ноябрда сизларга телефон қилган эдим. Ҳали ишга тикланганим йўқ. Ғиждувон шаҳридаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бош уста бўлиб ишлаганман. Ўтган йилнинг 1 июнидан ишдан олинганман. Ҳозир бекорман. Директор менинг ўрнимга қўшнисини олди. Озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари институтини битирганман. Инженер-технологман. Ҳеч қандай сабабсиз ишдан ҳайдалдим. Ўшанга инсон ҳуқуқлари ҳимоячисими ëки вакилингизми бўлса¸ айтиб берар эдик. Мен соғлиқни сақлаш¸ ижтимоий муҳофаза¸ таълим нимасига учта хат ëздим. Ҳеч қанақа натижа йўқ. Холида Султонова дегани бор экан. Бизнинг марказимиз бор Тошкентда. Жавлонов деган одам бошлиқ. Бухорода бошқарманинг бошлиғи Шарипов дегани бор. Хуллас менинг телефонимни блокировка қилиб сизларга чиқа олмай юрдим мен¸ дейди Хўжаев Тошпўлат.


Президент яхши¸ ҳокимлар ëмон...

Бухородан қўнғироқ илган тадбиркорлар ўз расталари олиб қўйилганидан ҳасрат қилишди.

Мардон Чориев: Биз Бухороданмиз ака. Мардон Чориев.

Озодлик: Бухоронинг қаеридансиз?

Мардон Чориев: Самарқанд дарвоза маҳалласидан. Биз тадбиркорлармиз ака. Бир қатор тадбиркорларнинг дўконлари¸ савдо расталари¸ магазинлари¸ ҳунармандларнинг дўконларини бузиб ташлаб¸ битта хусусий бойваччага ҳокимият томонидан бериб юборилган. Бир ярим йилдан бери югурамиз¸ еламиз¸ ололмаймиз.

Озодлик: Бу Бухорор шаҳрида-а?

- Ҳа. Шаҳар ҳокими Қиëмиддин Рустамов. Бир қатор мурожаатларимиз¸ бошқаси бефойда бўлаяпти. Вилоят¸ шаҳар¸ республика ҳуқуқ органлари – ҳамма жойга мурожаат қилдик. Фойдаси бўлмаяпти. 2008 йил 18 октябрда бузиб ташланган жойларимиз. Ҳалигача ололмаяпмиз. Президентимизнинг сиëсатларига ишонамиз. Ҳукуматимизга ишонамиз. Лекин жойлардаги раҳбарлар зимдан ўз манфаатини кўзлаб президентимиз сиëсатига қарама-қарши ишлар қилади. Шу нарсаларни сизларга етказмоқчи эдикда¸ дейди Мардон Чориев.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG