Линклар

Қозоғистонда мухолифат фаоллари ҳибсга олинди


Қозоғистон милицияси ходимлари 2 феврал куни Остона шаҳрида мухолифатдаги Олға партиясининг 11 нафар фаолини ҳибсга олди.

Улар 160 ўринли Олий мажлис Қуйи палатасининг ҳар бир аъзосига Олға партияси раиси Владимир Козловнинг мактубини етказишга уринган.

Мактубда Козлов депутатларни Қозоғистон президентининг куёви Тимур Қулибаев энергетика бўйича Хитой компанияси билан келишув имзолаш эвазига катта миқдорда пора олгани ҳақида бизнесмен Мухтор Аблязов айтган гапларга муносабат билдириш сўралган.

Милиция қўлга олган 11 нафар мухолифат фаоли тергов учун Эсил туман Ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
XS
SM
MD
LG