Линклар

logo-print

Гуантанамо қамоғининг ўзбек маҳбусига Латвия бошпана берди


Латвия Ташқи ишлар вазири Марис Риекстиниш айтганига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, ёпиқ эшиклар ортида 2 феврал куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида шу ҳақда қарор қабул қилинган.

Исми ошкор этилмаган Ўзбекистон фуқароси Гуантанамо қамоқхонасида беш йил сақланган.

Унинг террорчиликка алоқадор экани исботланмаган ва унга террорчилик фаолияти билан боғлиқ ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган.

Эслатиш жоизки АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланган икки нафар ўзбек маҳбусига Ирландия, яна бирига Швейцария бошпана берган.
XS
SM
MD
LG