Линклар

logo-print

ЕИ зилзиладан жабр кўрган тожикистонликларга ёрдам беради


Европа Иттифоқи зилзиладан зарар кўрган ванжликларга 42 минг евро миқдорида молиявий кўмак ажратишга қарор қилди.

Шу йилнинг 2 январида Тожикистоннинг Ванж туманида Рихтер ўлчови бўйича 5,3 балли зилзила рўй бериши оқибатида минглаб одамлар бошпанасиз қолган эди.

Тожикистон фавқулодда ҳолатлар қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур зилзиладан кейин 100 дан ортиқ уй яшашга яроқсиз бўлиб қолган.

Манбанинг билдиришича, уйсиз қолган ванжликларнинг аксарияти қишнинг совуқ ҳавосида палаткаларда кун кечиришмоқда.

“ЕИ томонидан ажратилган молиявий кўмак палаткаларни иситиш ускуналари, қурилиш материаллари, матраслар, кўрпа-тўшак ва таом тайёрлаш учун лозим бўлган плиткалар учун сарфланади. Шунингдек, ЕИ маблағи зилзиладан зарар кўрганларга психологик ёрдам кўрсатиш учун сарфланади”, деб ёзади “Ховар” ахборот агентлиги.

ЕИ гуманитар ёрдамини ванжликларга халқаро Қизил ярим ой ташкилотининг Тожикистондаги ваколатхонаси етказиб бериши маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG