Линклар

logo-print

Эрон халқаро ҳамжият таклифини қабул қилмоқчи


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини қайта ишлаш учун хорижга юборишга тайёр эканини маълум қилди.

Бундай талаб БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги ва қудратли давлатлар томнидан қўйилаётган эди.

- Биз бойитилган уранимизни хорижга ҳеч қандай муаммосиз жўната оламиз. Айрим Ғарб давлатлари асоссиз шовқин кўтарган эди. Бу борада бизда муаммо йўқ. Чунки биз ёнилғи алмашиш ҳақида келишув имзолашга тайёрмиз. Биз уларга 3¸5 фоиз бойитилган уран берамиз ва тўрт ёки беш ойдан кейин улар бизга 20 фоизгача бойитилган ёнилғи жўнатади, деди давлат телевидениесига интервью берган Эрон президентти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Расмий Теҳрон ўз уранини янада бойитиш учун хорижга юбориш ҳақидаги БМТ таклифини шу пайтгача рад қилиб келаётган эди.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва Эрон ҳукумати қарорини олқишлашини маълум қилди.

Вашингтонда эса АҚШ расмийлари агар Эрон БМТ таклифларини қабул қилаётган бўлса, бу ҳақда Атом энергияси халқаро агентлигини огоҳлантириши лозим, дея таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG