Линклар

logo-print

Покистонда АҚШ ҳарбийлари нобуд бўлди


Покистон шимол-ғарбида содир этилган портлаш оқибатида АҚШнинг уч аскари нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, Пастки Дир туманидаги қизлар мактаби ёнида содир этилган портлашда, шунингдек, камида 10 киши, жумладан мактаб болалари ҳам нобуд бўлган.

Айтилишича, АҚШ ҳарбийлари Покистон хавфсизлик кучлари малакасини оширишга кўмаклашиш мақсадида мазкур туманга сафар қилган. Тумандаги портлаш эса қизлар мактабининг очилиш маросимига бағишлаб ўтказилаётган тадбир чоғида рўй берган. Портлашда 70дан зиёд киши, жумладан, 60га яқин ёш қиз тан жароҳати олган.

Айни пайтда Покистондаги АҚШ элчихонаси мазкур хабарни изоҳлашдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG