Линклар

Карзай Жиддада сўзлашувлар ўтказмоқда


Саудия Арабистонига сафар қилган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун Жидда шаҳрида Ислом конференцияси ташкилоти расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Афғонистон раҳбарининг бугун Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Ҳамид Карзайнинг Саудияга ташрифидан мақсад Кобул ҳукуматининг мўътадил қарашдаги толиблар билан ярашишида Саудия Арабистони қувватловига эришишдан иборат.

Толибларни зўравонликлардан воз кечишга кўндириш учун Ҳамид Карзай Саудия ҳукуматини толибларга ўз таъсирини ўтказишга чақириб келмоқда.

Ўтган ҳафта Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда ўтказилган йирик халқаро анжуман чоғида Ғарб давлатлари мўътадил толиблар билан ярашишга оид Ҳамид Карзай режасини қўллаб-қувватладилар.
XS
SM
MD
LG