Линклар

Вьетнам ширкати Ўзбекистонга сармоя ётқизади


Вьетнамнинг PVEP ширкати Ўзбекистон нефт ва газ соҳасига 30 миллион доллар сармоя киритади.

UzDaily нашрининг хабар қилишича, Petrovietnam Exploration & Production (PVEP) ширкати 29 январ куни “Ўзбекнефтегаз” Миллий компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзолаган.

Шартномага мувофиқ Вьетнам ширкати келаси беш йил ичида Устюрт ҳудудида учта нефт қудуғида қазиш ишлари амалга оширади.

Мазкур шартнома Вьетнам ширкатига Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг газ ва нефт бозорига чиқишга имконият яратиб беради.

XS
SM
MD
LG