Линклар

Эркин микрофон - "Чўнтагимда 3000 сўмим қолди.."

  • Фаррух Юсуфий

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дeйди сентябр ойидан бери ойлигини ҳатто пластик карточкага ҳам ололмай юрган қашқадарëлик ўқитувчилардан бири хуноб бўлиб.

Пластик карточкалар синоатини ошкор қилмайсизларми?

Қашқадарёнинг Ғузор туманидан қўнғироқ қилган ва исмини айтмаслигимизни сўраган илк суҳбатдошимиз кейинги бир йилдан бери ўзбекистонликлар учун асосий муаммолардан бирига айланган пластик карточка муаммосидан гап очди.

Озодлик: Қаердан қўнғироқ қилаяпсиз?

- Қашқадарë вилояти¸ Ғузор туманидан. "Эркин микрофон"га бир-икки оғиз гап бор эди.

Озодлик: Гапиринг ака.

- Пластик ҳақида гапирмоқчи эдим. Бизларда, масалан, дори оладиган бўлсак¸ пластик карточкага оладиганимиз 50 фоизга фарқ қилади. Шу ҳақда гапирмоқчи эдим.

Озодлик: Пластик карточкалар билан муаммо бўлаяптими?

- Ҳа.

Озодлик: Ўқитувчимисиз ëки шифокорми? Сизга ҳам ойликни пластик карточкада беришаяптими?

- Ўқитувчиман. Шуни текшириб берадиганлар бўлса¸ анави қилсангиз.

Озодлик: Пластик карточка фақат дорихоналарда муаммо бўлаяптими ëки бошқа жойларда ҳам муаммо бўлаяптими?

- Бошқа жойда 20 фоизга фарқ қилаяпти. Бизлар дори-дармонга нарх-навони тушунмаймиз. Фарқ 50 фоизга бораяптида.

Озодлик: Бошқа жойларда 20 фоизга фарқ қилади деяпсиз. Қаерларда 20 фоизга фарқ қилади?

- Савдоми¸ кийим-кечакми – фарқи йўқ¸ 20 фоизга фарқ қилаяпти. Лекин дори-дармонга 50 фоизга ҳам бораяпти.

Озодлик: Ëшингиз нечада ака?

- Ëшим 35 да.

Озодлик: Пластик карточкадаги пулларингизни нақд пулга алмаштириб кўрдингизми?

- Алмаштириб оламиз 20 фоиз устамаси билан.

Озодлик: Қаерда алмаштирасизлар?

- Оладиган paynetчилар¸ бошқалар қилиб беради.

Озодлик: Демак¸ Paynet шаҳобчаларига борсангиз¸ 20 фоиз олиб қолиб нақд пул беришади шундайми?

- Худди шундай.

Озодлик: Буни ҳар бир Paynet шаҳобчаси қилаверадими ëки таниш бўлиши керакми?

- Таниш-билиш бўлаяпти. Таниш-билиш бўлмаса¸ ошиб кетади.

Озодлик: Таниш-билиш бўлмаса¸ қанча бўлади?

- 25 фоиз ҳам бўлади. Илтимос¸ шу ҳақда бир эшиттириш қилсаларингиз.

Озодлик: Эшитган бўлсангиз¸ кеча шу ҳақда Танганинг орқаси деган эшиттириш қилдик. Агар сир бўлмаса¸ ойлигингиз қанча?

- 280 минг оламан.

Озодлик: Бунинг 20 фоизи кетади-а?

- Ҳа.

Озодлик: Демак¸ 50 минг йўқотасиз.

- Албатта.

Озодлик: Ойликнинг 100 фоизи ҳали ҳам пластикка тушаяптими?

- Йўқ¸ ололмаяпмиз. Зарур бўлгани учун 100 фоизга оламизда. Ўзи 70 фоиз.

Озодлик: Ойлигингиздан қанчаси қўлингизга нақд берилади?

- Ўзи 70 фоиз дейилган. Бизда ойлик вақтида келмайди. Зарур бўлгани учун пластикка 100 фоиз оламиз.

Озодлик: Вақтида келмагани учун 100 фоиз пластикка тушириб беради-а?

- Ҳа.

Озодлик: Пластикка ҳам вақтида тушириб бераяптими? Масалан, январ ойининг ойлигини қачон олдингизлар?

- Январ ойини олганимиз йўқ. Ҳали тўрт ойдан бери олганимиз йўқ.

Озодлик: Ойликни тўрт ойдан бери олганингиз йўқми?

- Ҳа.

Озодлик: Пластикка туширилган охирги ойлик қайси ойники бўлди?

- Сентябр.

Озодлик: Ўшандан бери октябр¸ ноябр¸ декабр¸ январни олганларингиз йўқ.

- Ҳа¸ олмадик.

Озодлик: Нимадан тирикчилик қилаяпсизлар ака?

- Шу тўртта мол бор¸ у ëқ¸ бу ëқ қилиб тирикчилик қиламизда. Дори-дармонга керак бўлиб қолса¸ пластикни ишлатамиз.

Озодлик: Агар саволим сизга қўпол туюлмаса¸ ҳозир мен билан гаплашиб турган пайтингизда чўнтагингизда неча сўм пулингиз бор?

- 3000 сўм чиқади.

Озодлик: Бундан бошқа пулингиз йўғ-а?

- Йўқ.

Озодлик: Ҳозир 3000 сўмга нима олса бўлади Қашқадарë вилоятининг Ғузор туманида?

- Озиқ-овқатданми?

Озодлик: Озиқ-овқатми¸ бошқами – бозорга кирсангиз¸ нима ола оласиз?

- Бир кило гўшт 8000 сўм.

Озодлик: Гўштга етмас экан.

- Ҳа. Картошканинг килоси 700 сўм.

Озодлик: Демак¸ тўрт кило картошкага етар экан.

- Ҳа, дейди ғузорлик суҳбатдошимиз.


Туғилмаган боланинг ризқини арра қилишдими?

Россияда ишлаётган асли наманганлик навбатдаги суҳбатдошимиз, президент Каримовнинг ҳомиладор аёлларга тўланадиган нафақага оид янги фармонига муносабат билдирди.

- Асли Наманганданман. Россияда ишлайман. Ҳозир сизларга Россиядан телефон қилаяпман. Сизларни эшитиб келаман. Кечаги куни сизларнинг соат 7 даги ахборотларингни эшитдим. Яна бизнинг президентимиз туғиладиган ва туғилган чақалоқларнинг пулини ташкилотлар тўлайдиган қилди¸ дейилди. Шу тўғрисида менда битта савол чиқиб қолди. Агар у ҳомиладор аëл ҳеч қаерда ишламаса¸ у аëл чақалоқ туққандан кетин пул ололадими ëки ололмайдими? Менинг билишимча¸ ололмайди.

Кеча наманганлик фермер акахонимиз “Биз ҳам энди одам ишлатишдан олдин кўрамиз. У аëл ҳомиладорми ëки ҳомиладор эмасми. Агар ҳомиладор бўлса¸ ишга олмаймиз” дедилар. Ҳақиқатан тўғри айтдилар. Ҳар қандай фермер ҳомиладор аëлни ишга оламса¸ ҳомиладор аëлларнинг қанчаси мана шу пул орқали тирикчилигини ўтказаëтган эди¸ нечтаси озиқ-овқат¸ кийим-кечак олаëтган эди. Мен бола туғсам¸ маҳалла комитетидан пул олсам¸ озиқ-овқат олардим¸ икки кило гўшт олардим деб ўтирган аëллар қанча. “Ëшлар бизнинг келажагимиз” деган гап бор. Буни Ислом Каримовимиз айтган. Ҳали туғилмаган бола яхши-ëмон иш қилмаган¸ қўлини урмаган¸ шунинг пули ҳам президентимизга кўплик қилган бўлса¸ билмадим. Энди қонунга қўл қўйиб юборишипти. Ҳомиладор аëлни фермерлар ишга олмаса¸ туққандан кейин ҳеч қаердан пул оломаса¸ ëшлар келажагимиз деган нарса қайга бориб тақалар экан. Президентимиз энди бориб-бориб ҳеч айби йўқ гўдакка осилгандан кейин¸ шуларнинг пули ҳам ортиқчалик қилгандан кейин билмадим Ўзбекистондан нима кутиш керак, дейди наманганлик муҳожир.


Шамол бўлмаса¸ ўзимиз шамол қиламиз...


Москвада мардикорлик қилаётган яна бир ўзбекистонлик, таниқли журналист Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олингани ва "Эркин микрофон"да бунга оид билдирилган бир фикрга ўз муносабатини билдирди.

- Озодлик радиосида эшитиб қолган эдик. Бир акахон Хайрулла Ҳамидов ҳақида гапириб “Шамол бўлмаса¸ дарахтнинг учи қимирламайди” деб¸ яъни уни айбдор демоқчи бўлгандай қилиб гапирган эдилар. Бу аканинг фикрлари умуман нотўғри. Шамол йўқ¸ ўша шамолни одамларнинг ўзлари эгарлаб олиб¸ ўзига бўйсундириб олиб¸ ўша шамолни бошқараяпти. Ўша шамолни хоҳлаган маҳалида жўнатаяпти. Хайрулла Ҳамидовни ҳибсга олишларида битта нарса бор. Унинг чиқиши одамларни қонунга¸ давлатга¸ конституцияга қарши қилиб қўйиши мумкин деган сабаб билан ҳибсга олган бўлишлари мумкин.

Озодлик: Сиз нимага нотўғри деб ҳисоблайсиз? Хайрулла Ҳамидовни нима учун қамади деб ҳисоблайсиз?

- Унинг чиқиши¸ ҳар хил нималар қилиши. Шамол халқ томондан бўлаяпти. Одамлар уни қўллаб¸ яхши деб гапираяпти. Фақат бу акахон шунақа гапирдилар. Ҳақиқий шамол халқ томондан бўлаяпти. Хайруллани ҳозир ҳамма қўллаб-қувватлаяпти. Демак у яхши одам. Халққа кераги бор. Хайрулла Ҳамидовни мен анчадан бери танийман. Ўзим футболга қизиқаман. У халққа керак. У аканинг гаплари умуман нотўғри, дейди Москвада ишлаётган суҳбатдошимиз.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG