Линклар

logo-print

"Компенсация берилдими - берилмадими¸ билмайман "

  • Сарвар Усмон

Озодлик гаплашган Олга опа¸ қулаган квартираси ўрнига ичида футбол ўйнаса бўладиган янгиси берилганидан хурсандлигини айтади.

Озодлик гаплашган Олга опа¸ қулаган квартираси ўрнига ичида футбол ўйнаса бўладиган янгиси берилганидан хурсандлигини айтади.

25 декабр куни Қаршида қулаб тушган уйнинг бошпанасиз қолган яшовчиларига ҳокимият янги уй ажратди ва уларга 20 миллионгача товон пули берди¸ дея ўзбек расмий сайтида мақола ëзган Маматсоли Реимов Озодлик билан суҳбатда¸ бу ҳақдаги саволга ана шундай жавоб берди.

"Портлаш оқибатида бошпанасиз қолганларга Қарши шаҳар ҳокимлиги яқинида қурилган кўпқаватли уйдан янги ва қулай квартиралар берилди. Бундан ташқари жабр кўрганлар идиш-оёқ, кўрпа-тўшак ва гилам каби рўзғор учун зарур ашёлар билан таъминланди. Хусусан, уларга 10 миллиондан 20 миллион сўмгача бўлган миқдорда товон пули тўланди".

Бу хабарни Регнум ахборот агентлиги, Ўзбекистондаги ахборот воситаларида ёйинланган маълумотларга таяниб, 2 феврал куни эълон қилди.

"Регнум"нинг хабарига шак-шубҳасиз ишонган одам Қарши шаҳар ҳокимлигининг 10 дан зиёд оила бошига тушган кўргиликни фавқулодда оператив ва адолатли ҳал қилганига тан беради, албатта.

Шаҳардаги кўпқаватли уйлардан бири 25 декабр куни портлаб кетган, уйнинг икки подъезди бутунлай вайрон бўлган эди.



Демак, ҳокимлик у ёқ-бу ёғи бир ойнинг ичида муаммони батамом ҳал қилибди.

Хизмат бурчларини рисоладагидай бажарган ҳокимлик билан боғланиб, тўрт қатор қуруқ информация ортидаги тафсилотларни сўрамоқчи бўлдик. Лекин...

Келинг, яхшиси ўзингиз эшитинг.

Ҳокимлик амалдорларидан биринчиси билан савол-жавоб:

Озодлик: Ало¸ ассалому алайкум.

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Қарши шаҳар ҳокимиятими бу?

- Худди шундай.

Озодлик: Мен Озодлик радиосидан телефон қилаëтган эдим. Исмим Сарвар Усмон. 25 декабр куни авария бўлган уйда яшаганларга компенсация тўланибди. Улар янги уйлар билан таъминланибди. Биз ўша авария ҳақида хабар берган эдик. Энди бу муаммонинг ҳал бўлгани ҳақида эшиттириш қилаëтган эдик. Сиз бир ҳокимлик вакили сифатида информация бера оласизми?

Саволимизни тушунгач, ходим анча ўйланди ва деди:

- 225-41-16 га чиқинг. Аброр Муродов деган акамиз борлар¸ деди ҳокимлик амалдорларидан биринчиси.

Аброр ака Муродов билан боғландик.

- Мен бу масала билан¸ сиз бошқа котибиятга тушдингиз. Сиз қурилиш котибиятига чиқишингиз керак. 225-41-25 га¸ дейди Аброр ака Муродов.

Қурилиш котибияти билан ҳам боғландик.

Озодлик: Сиз ëрдам берасизми? Қанақа уйлар берилди¸ қанчадан компенсация берилди.

- Йўқ¸ мен ундай информация бера олмайман.

Озодлик: Ўзи шу гап ростми ëлғонми?

- Уни бориб катталардан сўранг. Яхши майли хўп¸ деди қурилиш котибиятида телефон гўшагини кўтарган ходим.

“Катта”ларни, тўғриси, изламадик.

Биз портлаш юз берган уйда яшаганлардан бирини топдик. Ольга опа билан ўтказганимиз суҳбатни ўз ҳолида эшитинг:

Озодлик: Вам дали новую квартиру?

Ольга опа: Новую квартиру дали нам. Да. Обеспечили нас. Похоронами помогли мне немножко. Ещë что вам сказать?

Озодлик: Кто умер тогда у вас?

Ольга опа: У меня мама умерла.

Озодлик: Умерла когда дом обрушился, да?

Ольга опа: Да. Когда дом обрушился¸ мама дома была.

Озодлик: Всего сколько человек погибло тогда?

Ольга опа: Приблизительно, где-то я 11 человек насчитала¸

Демак, Ольга опага янги квартира беришибди, опага портлаш қурбони бўлган онасини дафн қилишига ҳокимлик ёрдам берибди. Ольга опанинг саноғича, портлашдан 11 киши ўлган.

Бу маълумот Ўзбекистон официози ёзаётганидай “портлашдан ҳеч ким ўлгани йўқ”, деган гапни инкор этади.

Ольга опа билан суҳбатнинг давомини тингланг.

Озодлик: Вам компенсацию давали деньгами?

Ольга опа: Деньгами компенсацию дали, 3 миллиона.

Озодлик: Всем новую квартиру дали?

Ольга опа: Но не всем¸ я не знаю. Я двоих-троих спрашивала¸ сказали пока ещë нет. Им не дали.

Озодлик: Всего сколько семей осталось без дома¸ без квартиры тогда?

Ольга опа: Всего я не знаю. 12 квартир были поломанные. Остальные мелко разрушенные были.

Озодлик: Нравится вам новая квартира?

Ольга опа: Очень хорошая¸ удобоства хорошие¸ всë нормально. Можно футбол гонять там.

Демак, Ольга опанинг айтишича, портлаш оқибатида у киши яшаган домдаги 12 та квартира батамом вайрон бўлган, уйсиз қолган оилалардан камида 3таси ҳали янги квартира олгани йўқ. Ольга опа янги уйдан хурсанд, футбол ўйнаса бўлади, деди.

Энди компенсация масаласи. Ольга опа вайрон бўлган уй-рўзғори учун 3 миллион сўм товон пули олибди. Унинг айтишича, қолганлар ҳам шунчадан олган.

"Регнум" эса, Ўзбекистондаги ахборот воситаларига таяниб компенсация 10 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача бўлган миқдорда тўлангани тўғрисида ёзди.

"Регнум" таянган воситалардан бири "PRESS-UZ.info" ахборот агентлиги бўлиши мумкин.

Мазкур сайт 1 феврал куни Қашқадарёдаги "Умид нури" кўзи ожизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Маматсоли Реимовнинг мақоласини эълон қилди.

"Правозащитники-то не настоящие"
деган сарлавҳа остида берилган мақоласида Маматсоли ака уйсиз қолганларга 10 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача товон тўлангани, уйсиз қолганлар ёппасига уй билан таъминлангани тўғрисида хабар қилган.

Биз Маматсоли ака билан ҳам боғландик.

Озодлик: Ассалому алайкум.

Маматсоли ака: Ваалайкум ассалом.

Озодлик: Бу Маматсоли ака Реимовми?

Маматсоли ака: Ҳа¸ шундай.

Озодлик: Менинг исмим Сарвар Усмон. Озодлик радиосидан телефон қилаяпман.

Маматсоли ака билан танишиб олганимиздан сўнг у кишидан кўп нарсаларни сўрадик. Эътиборингизга савол-жавобимизнинг уйсиз қолганларни уй ва компенсация билан таъминлашга доир қисминигина ҳавола қилмоқчимиз.

Озодлик: Уйсиз қолганларга давлат қандай ëрдам берди?

Маматсоли ака: Майли¸ мен расмий тарзда сизга ахборот бераман.

Озодлик: Марҳамат.

Маматсоли ака: Булар қисман ўша уй билан таъминланди. Кўплари уй билан таъминлангани йўқ ҳозирча портлаш нималари бўйича.

Озодлик: Компенсация берилдими¸ берилмадими?

Маматсоли ака: Ўша нарса бўйича хабарим йўқ менинг. Компенсация берилдими ëки берилмадими тўғриси мен билмайман. Гапнинг очиғи бу йўналиш бўйича мен сизга ҳеч нарса дея олмайман.

Озодлик: Демак¸ компенсация берилгани берилмагани тўғрисида сизда маълумот йўқ.

- Йўқ¸ мутлақо йўқ. Сиз мени тушундингиз-а¸ дейди Маматсоли Реимов.

Шу гапдан кейин Маматсоли Рейимовдан "PRESS-UZ.info"да эълон қилганингиз мақолада ҳозир айтаётганингизнинг мутлақо тескарисини айтибсизку, деб сўрадик, албатта. Маматсоли ака бир нарсалар, дегандай бўлди. Лекин нима деганини, тўғриси, тушунишнинг иложи бўлмади.

Бугунги лавҳани тайёрлашда ёрдам бергани учун қашқадарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Самад Муродга миннатдорчилик билдирамиз.
XS
SM
MD
LG