Линклар

Номзодларга қўйилган тақиқ бекор қилинди


Ироқ Марказий сайлов комиссияси расмийларига кўра, мамлакат суди парламент сайловида иштирок этадиган номзодларга қўйилган тақиқни бекор қилган.

Ҳамдия ал-Ҳусайнга кўра, эндиликда қора рўйхатга киритилган 500га яқин номзод 7 март кунга белгиланган сайловда қатнашиши мумкин.

Ироқ Марказий сайлов комиссияси ўтган ой собиқ президент Саддам Ҳуссайннинг Баас партияси ҳамда турли жиноятларга алоқадорликда гумон қилинган 500га яқин номзоднинг парламент сайловларида иштирок этишини манъ қилган эди.

Мазкур қарор Ироқ ичкарисида кескин танқидларга учраб, мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлди. Ироқ Марказий сайлов комиссияси қарорини АҚШ ҳукумати ҳам кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG