Линклар

logo-print

Украинада ҳокимият учун сиёсий кураш давом этмоқда


Президентликка даъвогар Юлия Тимошенко рақиби Виктор Януковични сайлов ҳақидаги қонунни сўнгги дақиқаларда ўзгартириш орқали якшанбага белгиланган сайловни издан чиқаришга уринаётганликда айблади.

Бош вазир Тимошенко рақиби Янукович ўзининг Регионлар партияси ёрдамида парламент орқали қонунни ўзгартириб овозлари сонини кўпайтириши мумкинлигини айтди.

Таклиф қилинган тузатиш сайлов участкаларида овозларни санаш жараёнида номзодларнинг вакилари қатнашишини бекор қилишни назарда тутган.

Тимошенко президент Виктор Юшченкони Украинада адолатли сайлов ўтказишга чек қўядиган бундай ҳужжатга имзо чекмасликка чақирди.

Аммо Юшченконинг партияси бу тузатишни қўллаб-қувватлаган.
XS
SM
MD
LG