Линклар

АҚШ Эроннинг таклифини рад қилди


Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронда қўлга олинган америкалик уч алпинистни АҚШ қамоғида сақланаётган эронликларга алмашиш ҳақидаги Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг таклифини рад қилди.

Клинтон алпинистлар Эрон қамоғидаги бошқа америкаликлар билан бирга инсонпарварлик нуқтаи назардан дарҳол қўйиб юборилиши кераклигини, уларни қамоқда сақлашб туришга асос йўқлигини айтди.

Шунингдек, Ҳиллари Клинтон АҚШ ва Эрон ўртасида маҳбуслар алмашиш бўйича музокара бўлгани ҳақида Аҳмадийнажод айтган гапни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG