Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:18

Исроил-Фаластин музокаралари қайта бошланиши мумкин


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Фаластин билан анча вақтдан бери тўхтаб қолган тинчлик музокаралари бир неча ҳафта ичида қайта бошланиши мумкинлигига ишонишини айтди.

Нетаняху бу ҳақда бошқа маълумот бермади.

Аммо исми ошкор этилишини хоҳламанган Исроил расмийси ўз мамлакати фаластинликлар музокара бошлашга рози бўладиган чора кўришини айтди.

Фаластинликлар тинчлик музокаралари бошланишидан олдин Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги уйлар қурилиши тўхтатилишини талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG