Линклар

Франция Эронга қарши янги санкциялар қўллаш тарафдори


Франция Бош вазири Франкоис Филлон ўз мамлакати дунё давлатлари таклиф қилган диалог йўлини танламай, ядровий дастурини амалга оширишга уринган Эронга қарши янги санкциялар қўллаш ташаббуси билан чиқишни режалаётганини айтди.

Филлон Эрон ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш учун сиёсий воситаларни ишга солиш кеч эмаслигини аммо вақт тугаб бораётганини айтди.

3 феврал куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ таклиф қилганидек, Эрон ўз уранини янада бойитиш учун хориж давлатига жўнатишга тайёр эканини айтди.

Бироқ АҚШ ва Британия Эронни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик орқали ўз нияти жиддий эканини исботлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG