Линклар

Саудия ва Афғонистон раҳбарлари учрашди


Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ мамлакатга келган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашди.

Карзайнинг ташрифидан мақсад Кобул ҳукуматининг мўътадил қарашдаги толиблар билан ярашишида Саудия Арабистони қўллашига эришишдан иборат.

Учрашувдан кейин Саудия расмийлари фақат Карзай томонидан таклиф берилганини айтиб сўзлашув тафсилотини ошкор қилмади.

Ўтган ҳафта Саудия Ташқи ишлар вазири шахзода Сауд ал-Файсал толиблар Усама Бин Ладин ва Ал-Қойда тармоғи билан алоқани узмагунча Саудия Арабистони Афғонистондаги тинчлик жараёнига аралашмаслигини айтган.

Эслатиш жоизки, 2001 йилда ҳокимиятдан ағдарилгунча толиблар ҳукуматини Саудия Арабистони тан олган.

Саудия толиблар ва унга рақиб гуруҳлар ўртасида воситачилик ҳам қилган.
XS
SM
MD
LG