Линклар

logo-print

Қирғизистон расмийси ишдан олинди


Қирғизистон Республикаси Давлат маданият агентлиги раҳбари Султон Раев президент Қурмонбек Бакиев фармонига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

Бунга америкалик фотограф Сергей Мелниковнинг “Қирғиз ери” деб номланган кўргазмасини ўтказишга Раев рухсат бергани сабаб бўлди.

Россиянинг ашаддий танқидчиси бўлган Мелников олган суратлар кўргазмаси 11 феврал куни Бишкекда очилиши режаланган эди.

Ак Жўл партиясидан парламентга аъзо бўлган Кубанчбек Исабеков Қирғизистонда Мелниковнинг кўргазмаси ўтказилмаслиги кераклигини чунки у Россияни танқид қилгани ва “қуллар давлати” деб атаганини айтди.
XS
SM
MD
LG