Линклар

Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа тожик матбуотидаги чиқишида Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларидаги вазиятни ўта хавфли дея баҳолади.

Николай Бордюжага кўра, Афғонистондаги вазият кун сайин ёмонлашиб бормоқда.

- Биз айрим расмийларнинг вазият кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани ҳақидаги шунчаки сўзларини эмас, балки Афғонистонда аҳвол ёмон томонга кескин ўзгараётгани ва қўшимча кучларга эҳтиёж сезилаётгани тўғрисидаги ваҳимали баёнотларини эшитаяпмиз, деди КХШТ бош котиби.

Бордюжа КХШТ фаолият олиб бораётган жойлар ва унга ёндош ҳудудларда вазият “таранг” эканини қайд этди.

- Айни пайтда биз КХШТга аъзо мамлакатлар ҳудудида қандайдир ҳарбий зиддият пайдо бўлишини тахмин қилмаймиз. Бироқ ташкилотимизга аъзо Тожикистон ва Ўзбекистонга чегарадош бўлган Афғонистонда вазият ўта хавфли, деди Николай Бордюжа.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG