Линклар

logo-print

Тимошенко намойиш ўтказиш билан таҳдид қилди


Украина президентлигига номзод Юлия Тимошенко келаси якшанба куни ўтказиладиган президент сайловининг иккинчи даврасида сохтагарчиликка йўл қўйилгудек бўлса, оммавий норозилик намойишлари ўтказиш билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда Украина Бош вазири бугун Киевда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида билдирди.

Сайловнинг иккинчи даврасида Тимошенко Украина мухолифати етакчиси Виктор Янукович билан ўзаро куч синашади.

Чоршанба куни Тимошенко рақиби Януковични якшанба кунги сайловни барбод қилишга уринаётганликда айблади. Шу куни Украина Верховная Радаси мамлакат президентини сайлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритди. Виктор Янукович тарафдорлари қўллаб-қувватлаган янги ўзгартишларга мувофиқ участкалардаги сайлов комиссиялари ярим таркибда ҳам фаолият юритиши мумкин.

Бу ўзгартишларга қарши чиқаётган Юлия Тимошенко мамлакат президенти Виктор Юшченкони қонун лойҳасини имзоламасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG