Линклар

НАТО жанггариларга пора бермоқчи эмас


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро альянс толиб жанггариларини Афғонистон ҳукумати тарафга ўтишга кўндириш мақсадида уларга пора беришга уринмаётганини таъкидлади.

НАТО Мудофаа вазирларининг Истанбулда бугун иш бошлаётган учрашуви арафасида эълон қилинган баёнотда Расмуссен 140 миллион долларлик янги жамғарма зўравонликлардан воз кечган жанггариларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинганини билдирди.

НАТО мўътадил жанггарилар билан ярашув битими тузишга оид Афғонистон президенти Ҳамид Карзай режасини қувватлаб келмоқда.

Бугун Истанбулга тўпланган НАТО Мудофаа вазирлари Афғонистон хавфсизлик кучлари ва полиция ходимлари малакасини ошириш масаласини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG