Линклар

logo-print

Хитой Эронга қарши янги санкцияларга қарши


Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Ечи Теҳронга нисбатан янги санкцияларни қўллаш масаласини муҳокама қилиш Эрон ядровий дастури юзасидан қилинаётган дипломатик уринишларга путур етказиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.

Жорий ҳафта бошида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод қудратли давлатлар ва БМТ агентлиги талаб қилганидек Теҳрон ўз уранини қайта ишлаш учун хорижга юборишга тайёр эканини эълон қилди.

Сўнгги пайтда Ғарб давлатлари Эронни бу давлатга нисбатан янги санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантириб келаётган эди.

Теҳрон ўз дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини таъкидлашига қарамай, Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келмоқда.

Айни пайтда Хитой Ташқи ишлар вазири “ҳозир санкцияларни муҳокама қилиш вақти эмас, зотан бу ҳаракатлар дипломатик уринишларимизга тўсиқ яратиши мумкин”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG