Линклар

ШҲТ олдида долзарб масалалар турибди


Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг янги раҳбари Афғонистондаги уруш ҳамда ташкилот сафини кенгайтириш каби масалалар 2010 йилда ШҲТ олдида турган долзарб масалалардан бири эканини маълум қилди.

Чоршанба куни Пекинда чиқиш қилган ШҲТнинг янги Бош котиби Муратбек Иманалиев ҳозир Теҳрон ва Исломободнинг ташкилотга аъзо бўлиш учун топширган аризаси муҳокама қилинаётганини билдирди.

Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазири Иманалиев, шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ШҲТ саммитини ўтказиш режаланганини ҳам таъкидлади.

ШҲТга Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG