Линклар

logo-print

Саратонга қарши халқаро кураш куни нишонламоқда


4 феврал Саратонга қарши халқаро кураш куни сифатида нишонламоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошида ташкил қилинган Саратонга қарши кураш халқаро иттифоқи вакилларига кўра, саратон касаллиги олдиндан профилактика қилинса жаҳон бўйлаб бу дардга чалинганлар 40 фоизининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

Саратонга қарши кураш халқаро иттифоқи президенти Давид Ҳилл бугун ёйинланган видеобаёнотида саратон касаллиги билан боғлиқ ҳолатларнинг ярмини олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.

- Ҳисоб-китобларимизга кўра, жаҳон бўйлаб саратон касалининг¸ тахминан¸ 40 фоизи олдини олиш мумкин, деди Давид Ҳилл.

Унга кўра, йилига 12 миллион кишида саратон касаллиги аниқланмоқда ва улардан 7.5 миллиони саратондан вафот этмоқда.
XS
SM
MD
LG